Роналду «Ал Насср» бош мураббийи ишидан норози, мутахассис истеъфога чиқиши мумкин
12 апр 2023 08:52
Новости
Роналду «Ал Насср» бош мураббийи ишидан норози, мутахассис истеъфога чиқиши мумкин
«Ал Насср» бош мураббийи Руди Гарcия истеъфога чиқиши мумкин.
АС Саудия Арабистони матбуотига таяниб хабар беришича, Ар-Риёд жамоаси раҳбарияти тез орада Франциялик мутахассиснинг келажаги борасида бир қарорга келади. Ҳужумчи Криштиану Роналду мураббий ишидан ва жамоанинг ўйин услубидан норози. 38 ёшли португалияликнинг фикрича, «Ал Насср» янада юқори савияда ўйнаб, чемпионликни қўлга кирита олади.
Руди Гарcия 2022 йилнинг июнь ойи охирида тайинланган эди. Унинг қўл остидаги жамоа Саудия Арабистони чемпионатининг 23 турида 53 очко жамғарган ва пешқадам “Ал-Иттиҳод”дан 3 очко ортда қолмоқда.
Роналду 2022 йилнинг декабрида Саудиянинг «Ал Насср» клубига ўтиб, 2,5 йиллик шартнома имзолади. Ҳужумчи жамоа сафида 12 та ўйин ўтказиб, 11 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.
Похожие новости
22:35
Туркия кубоги. Алиқулов ассист қайд этган ўйинда "Ризеспор" "Пендикспор"ни йирик ҳисобда таслим этди 1
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Эшитдик-да! "Навбаҳор" тез орада янги мураббийни таништиради
Комментарии