Роналду 30 ёшдан кейин урган голлар сонини 400 тага етказиб олди
05 ноя 2023 08:33
Новости
Роналду 30 ёшдан кейин урган голлар сонини 400 тага етказиб олди
Саудия Арабистони Про-лигасининг 12-тур «Ал Насср» ва «Ал Ҳалиж» жамоалари тўқнаш келди ва 2:0 ҳисобида мезбонларнинг ғалабаси билан якунланди.
«Ал Наcср»нинг ўйиндаги илк голига португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналду муаллифлик қилди. Бу 38 ёшли форварднинг 30 ёшга тўлганидан бери урган 400-голи бўлди. Умуман олганда, Роналду бутун фаолияти давомида 863 та гол урган.
Эслатиб ўтамиз, Саудия Арабистони Про-лигасининг жорий мавсумида Криштиану «Ал Наcср» сафида 11 та ўйинда майдонга тушиб, 12 та гол ва 6 та голли узатмага муаллифлик қилган. Португалиялик футболчи лиганинг айни вақтдаги энг яхши тўпурари бўлиб турибди.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Комментарии