Роналдо "Атлетико" устидан қозонилган ғалаба учун "Вальядолид" футболчиларига алоҳида "бонус" ваъда қилди
21 мая 2021 10:52
Новости
Роналдо "Атлетико" устидан қозонилган ғалаба учун "Вальядолид" футболчиларига алоҳида "бонус" ваъда қилди
Эртага Ла Лига сўнгги тур учрашувлари ўтказилади ва чемпионлик тақдири ҳал бўлади.
Ҳозирда етакчи бўлиб турган Мадриднинг "Атлетико" жамоаси сафарда "Вальядолид"га қарши тўп тепади. Чемпионликдан умидини узмаган "Реал Мадрид" эса уйда "Вильярреал"ни қабул қилади.
Ўз ўйнида ғалаба қозонса, Зизу шогирдларига "Атлетико" дуранг ўйнаса ҳам етарли бўлади. Маълумотларга кўра, "Қироллик клуби" собиқ футболчиси ва ҳозирда "Вальядолид" клуби президенти бўлган Роналдо Назарио бўлажак ўйиндан аввал ўз футболчиларига "Атлетико" устидан ғалаба қозонилса, каттагина сумма миқдорида мукофот пули ваъда қилган.
Таъкидлаш лозим, "Вальядолид" нафақат "Реал Мадрид" учун балки, элитада жон сақлаб қолиши учун ҳам ғалаба учун ҳаракат қилади.

Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Комментарии