Ромелу Лукаку: "Интер"даги 1,5 йиллик - фаолиятимдаги энг яхшиси"
02 дек 2020 13:00
Новости
Ромелу Лукаку: "Интер"даги 1,5 йиллик - фаолиятимдаги энг яхшиси"
ЧЛ доирасидаги "Боруссия" (Мёнхенгладбах)га қарши ўйинда дубль қайд этган "Интер" форварди Ромелу Лукаку ўз фикрларини билдирди.
"Биз олдинроқ ҳаммасини ҳал қилишимиз керак эди. 3:1 ҳисобида олдинда эдик ва VAR уларнинг голини бекор қилганда омадимиз келди, улар ҳисобни қисқартиришлари мумкин эди. Бизда ёш футболчилар жуда кўп ва биз яхшиланмоқдамиз.
Олдин айтганимдек, мен жамоадаги 25 ўйинчининг бириман. Улар орасида менда тажрибалилари бор. "Интер"га ютишда ёрдам бермоқчиман ва буни ҳар машғулотда ва ҳар ўйинда қилишга ҳаракат қиламан.
Мен бу йигитлар билан бир жамоада бўлишдан мамнунман. Бу 1,5 йиллик - фаолиятимдаги энг яхши ва мен мураббийдан, унинг ёрдамчиларидан ва жамоадошларимдан мамнунман", - дейди Лукаку.
Похожие новости
championat.asia
"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув
ЕЧЛ. Винисиуснинг ягона голи "Реал"га "Бенфика" устидан ғалаба тақдим этди. Моуринью четлатилди
Рафинья: "Қоидалар ҳамма учун турлича бўлиши жуда оғир"
Флик кечаги кутилмаган мағлубият сабабини айтди
Комментарии