Романьоли: "Улар биздан яхшироқ эди"
07 ноя 2020 00:58
Новости
Романьоли: "Улар биздан яхшироқ эди"
"Милан" ҳимоячиси Алессио Романьоли Европа лигаси гуруҳ босқичида "Лилль"дан учралган мағлубият ҳақида гапирди.
"Оғир ўйин бўлишини билгандик, улар биздан яхшироқ эди. Ҳеч қандай баҳоналар топмаймиз, бу ўйинда ижобий ҳеч нима кўрсата олмадик.
"Верона" ҳам жуда агрессив ва тез ўйин кўрсатади. Бу ўйинда ҳам бизга жуда қийин бўлишини кутяпман.
Жароҳатим жиддий эди. Кутилганидан олдинроқ қайтишим мумкин эди, бироқ тузалиш жараёни бироз чўзилди. Асосийси - қийин кунлар ортда қолди.
Барча ўйинларда қатнашишни истайман. Ўзимни ўйинларга тайёр деб ҳисоблайман ва майдонда буни исботламоқчиман", - деди Романьоли.
Похожие новости
championat.asia
Испания Кубоги. "Атлетико" илк ўйинда "Барселона" дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди
Эрик Гарсия: "Сўнгги пайтларда ҳакамларнинг бирорта қарори бизнинг фойдамизга бўлмаяпти"
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Комментарии