“Рома” хавбеки Австралия ТЖ сафида ЖЧ-2022'да қатнашишдан воз кечди
09 ноя 2022 09:15
Новости
“Рома” хавбеки Австралия ТЖ сафида ЖЧ-2022'да қатнашишдан воз кечди
Бу ҳақда "Football Italia" хабар бермоқда.
Унга кўра, “Рома” ярим ҳимоячиси Кристиан Вольпато Австралия термаси билан Қатардаги мундиалда иштирок этиш имкониятини қўлдан чиқарди.
2 та фуқаролиги бўлган (Италия билан бирга) 18 ёшли хавбек Австралия ТЖ чақирувини қабул қилмади ва келажакда “Скуадра Аззурра”да фаолиятини давом эттиришни хоҳлади.
Эслатиб ўтамиз, Роберто Манчини шогирдлари плей-оффда Ш.Македония тўсиғидан ўта олмади. Австралияга эса жаҳон чемпионати гуруҳ босқичида Франция, Дания ва Тунис рақиблик қилади.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди
Комментарии