“Рома“ Шомуродовни қанчага сотишни режа қилгани маълум
24 июн 08:31
Новости
“Рома“ Шомуродовни қанчага сотишни режа қилгани маълум
Элдор Шомуродовнинг “Рома“даги фаолияти якунланиб бормоқда.
Римликлар терма жамоамизнинг сардорини сотиш бўйича ишларни олиб бормоқда. “Бўрилар“ 29 ёшли футболчининг трансферидан 7-8 миллион евро ишлаб олмоқчи. Бу ҳақида Sky Sport нашри хабар бермоқда.
Ҳозирча Элдорга Туркиянинг “Истанбул Башакшехир“ жамоаси асосий даъвогар бўлиб турибди. Шунингдек, Элдорнинг хизматларига Франциянинг “Ренн“ клуби ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, “Рома“ Элдорни 2021 йилда “Женоа“дан 19,6 миллион еврога сотиб олганди.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Комментарии