RU

Последние новости

00:26ЕКЛ. "Фиорентина" икки ўйин натижасига кўра "Брюгге"дан устун келди ва илк финалчига айланди!  0 00:10ЕЧЛ. "Реал Мадрид" – "Бавария" 0:0 (матнли трансляция)  50 23:58Мбаппега Саудия Арабистонига кетишни маслаҳат беришди  1 23:36"Манчестер Юнайтед" дунёнинг энг қиммат клуби деб топилди!  4 23:00ЕЧЛ финали сари йўл. "Реал Мадрид" – "Бавария". Асосий таркиблар аниқ!  35 22:21Кроос: "Бавария"га қарши ўйинни финалдан умуман фарқи йўқ. Математика билан шуғулланиш керак эмас"  2 21:54Рустам Лутфуллин бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар ЖЧ-2026 саралаш учрашувига тайинлов олди  1 21:31Рўзиқул Бердиев икки марта жаримага тортилди – ЎФА Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  16 21:08ПСЖ – "Боруссия Д" учрашуви бош ҳаками ўйин якунлангандан сўнг йиғлаб юборди  8 20:45Тухель "Реал"га қарши ўйин ҳақида: "Ҳамма нарса бўлиши мумкин. Бу "Бавария" учун охирги имконият"  6 20:21Анчелотти "Бавария"га қарши ўйин олдидан фикр билдирди  7 20:03Футзал. ОКМКдан йирик ғалаба  0 19:43Футзал. "Локомотив" "Динамо"ни мағлуб этди  1 19:07"Навбаҳор"дан 3, "Насаф", "Пахтакор" ва "Сурхон"дан 2 нафардан. Суперлига 6-тур рамзий терма жамоаси  6 18:42Суперлига. 6-тур футболчиси - Зоран Марушич  1

"Рома" матбуот хизмати "Удинезе" билан ўйинда тоби қочган футболчисининг ҳоли ҳақида маълумот берди Новости

"Рома" матбуот хизмати "Удинезе" билан ўйинда тоби қочган футболчисининг ҳоли ҳақида маълумот берди

Рим клуби матбуот хизмати "Удинезе" билан Италия чемпионати 32-тур учрашувида ўзини ёмон ҳис қилган ҳимоячи Эван Н'Диканинг саломатлиги хусусида хабар чоп этди.

"Жамоа Н'Дикани кўргани касалхонага борди. Эван ўзини яхши ҳис қилмоқда ва кайфияти яхши. У шифокорлар назорати остидаги кейинги текширувлар учун шифохонада қолади", – дейилади клуб хабарида.

Кеча "Рома" ҳимоячиси Эван Н'Дика ўйин вақтида ўзини ёмон ҳис қилиб, йиқилиб тушди, аммо у шерикларига кўкрак қафасидаги оғриқ ҳақида хабар беришга улгурди. Бу ҳолат 32-тур доирасидаги баҳс 1:1 ҳисобида якунланишига 18 дақиқа қолганида содир бўлди. 

Воқеадан кейин жамоалар ва ҳакам ўйинни бошқа сафар тугатиб қўйишга келишиб олишди. 

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика