“Рома” клуб афсонасини ортга қайтармоқчи
06 сен 2020 21:10
Новости
“Рома” клуб афсонасини ортга қайтармоқчи
Римликларнинг собиқ ярим ҳимоячиси Франческо Тотти ҳозирда футбол агенти сифатида фаолият олиб бормоқда.
Calciomerceto хабар беришича, “Рома”нинг янги хўжайини Дэн Фридкин клубнинг техник директори лавозимига Тоттини таклиф этиши мумкин, келажакда эса у вице-президентга айланади. “Бўрилар” афсонаси раҳбарият билан музокаралар олиб борган.
Маълумот ўрнида, Тотти бутун футболчилик фаолиятини “Рома”га бағишлаган. 2017 йил бутсаларини михга илгач, клуб раҳбариятида ишлади. Бироқ, 2019 йил римликларнинг ўша вақтдаги президенти Жим Палотта билан юзага келган муаммолар туфайли лавозимини тарк этишга қарор қилган эди.
Комментарии