Рожерс: “Варди - дунёнинг энг яхши футболчиларидан бири”
05 мар 2022 10:00
Новости
Рожерс: “Варди - дунёнинг энг яхши футболчиларидан бири”
“Лестер” устози Брендан Рожерс ҳужумчи Жейми Варди ҳақида фикр билдирди.
“Жейми жамоага катта таъсир ўтказади. У АПЛдаги энг яхши ҳужумчилардан бири. У жамоани кучайтиради. Варди барча футболчиларга ишонч бағишлайди.
Жейми – туғма тўпурар. У ўз ўйини устида ишлайди, бундан ташқари, у ўрганишни яхши кўради. Варди жуда ақлли, бу эса унга ўйинларда қўлга келади. Варди охирги йилларда дунёда энг яхши ўйинчилардан бири бўлганига шубҳа йўқ”, дейди Рожерс.
35 ёшли ўйинчи жорий мавсум АПЛда 17 ўйинда қатнашиб, 10+2 натижа кўрсатди.
Похожие новости
championat.asia
Месси Роналдунинг рекордини такрорлади, бироқ...
Суперлига. "Пахтакор" финал олдидан меҳмонда "Хоразм"ни енгди, икки жамоа ўйинни 10 киши тугатди
Суперлига. "Нефтчи" Ғузорда ишончли ғалабага эришди
Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди
Комментарии