RU

Последние новости

23:13Мбаппе қатнашган "Реал"нинг ўйин олди машғулотидан эксклюзив фотомақола  0 22:59Африка Миллатлар кубоги. Нигерия Жазоирни мағлуб этиб, ярим финалга йўлланма олди  0 22:44"Фенербаҳче" - Туркия Суперкубоги соҳиби!  2 22:15Англия Кубогида бундай ҳолат 117 йил деганда такрорланди  0 21:55Англия Кубоги. "Манчестер Сити" "Эксетер" дарвозасига 10та гол урди, Ҳусанов тўлиқ ўйнади  17 21:30Алдаётган Рафинья, ўйлаётган Берналь ва бошқалар - "Барселона" машғулотидан фотомақола  5 20:55U-23 Осиё Кубоги. Эрон билан дуранг ўйнадик. Гуруҳдан чиқиш масаласи охирги турга қолди  117 20:31Абдуҳолиқов, Зотеев, Нуруллоев ва бошқалар: "Локомотив" машғулотидан суратлар  4 19:53Беларусь чемпионатининг иккинчи тўпурари Тошкент жамоасига ўтиши керак эди  0 19:21Англия Кубоги. Амалдаги ғолиб 6-лига вакилига мағлуб бўлди, "бўрилар"дан ғалаба  0 18:55Тажрибали футболчилар "Локомотив" машғулотларида  2 18:33U-23 Осиё Кубоги. Гуруҳдошимиз Жанубий Корея Ливанга имконият қолдирмади   2 18:06Ислом Тўхтахўжаев: “Ҳар қандай футболчига бундай ишқибозлар қаршисида ўйнаш ёқимли”  5 17:52Ханси Флик: "Мбаппе - энг зўр ҳужумчи, лекин биз ўзимизга ишонамиз"  13 17:17Футзал. Олий лига пешқадамида бош мураббий ўзгарди  2

Роберт Гай: "Андижон"га қўлимдан келганича ёрдам бераман Новости

Роберт Гай: "Андижон"га қўлимдан келганича ёрдам бераман

Янги йил байрамидан сўнг “Навбаҳор”ни шуғуллантираётган Роберт Гай энди янги жамоада иш бошлади.
У “Андижон” мураббийлар штабидан жой олди. 14 январь куни Гай андижонликлар билан биринчи машғулотда иштирок этди. “Андижон”га ўтиши ҳақида мураббий билан қисқача суҳбатлашдик.

- Тўғрисини айтсам, “Андижон”га ўтишим тез фурсатда ва кутилмаганда рўй берди, - сўз бошлади Гай. -  Шу боис менга ҳозир бироз қийин бўлади. Янги муҳитга мослашишим учун менга озгина вақт керак. Мен жамоага ёрдам бериш мақсадида келдим. Шунинг учун қўлимдан келганча ёрдам беришга тайёрман. Асосий мақсадимиз эса натижа кўрсатиб мухлисларни хурсанд қилишдир. Менинг фалсафам шундайки, футболчи биринчи навбатда ўйин кўрсатиши лозим. Пул эса иккинчи даражали масаладир. Афсуски, ҳозирги футболчиларда пул биринчи ўринга чиқиб қолган. Бу албатта нотўғри. Чунки футбол мухлислар учун ўйналади ва уларнинг хурсанд қилишим керак. Бизнинг асосий вазифамиз ҳам ишқибозларни хушнуд этишдир.

- Сизнинг жамоадаги вазифангиз нималардан иборат бўлади?
- Азамат Биродаровичга машғулотларда ва ҳар тарафлама ёрдам бераман. Бош мураббийнинг ўз мақсади ва режалари бор. У билан ҳамфикр ишлаган ҳолда вазифани бажаришга ҳаракат қиламиз.  Абдураимов билан яхши муносабатдаман. У билан илгари битта клубда тўп сурганмиз. “Навбаҳор”дан кетишимни айтганимда у мени бирга ишлашга таклиф қилди.

- Бундан бир неча кун олдин “Навбаҳор”да ишлаётгандингиз. Вазият бундай ўзгаришини кутмаганмидингиз?
- Мураббийнинг тақдири шунақа бўлади. Бугун бу ерда, эртага бошқа жойда ишлаши мумкин. Намангандан ёмон хотараларим қолмади. У ерда ҳамма билан яхши муносабатда эдим. Шунинг учун улардан хафа эмасман. Бахтиёр Ашурматов бош мураббий этиб тайинланганидан кейин ўзимни ноқулай ҳис қилдим ва кетишга қарор қилдим.

- Сизга бош мураббийликни таклиф қилишларини кутганмидингиз?
- Ҳа, декабрь ойида раҳбарият билан учрашганимда бош мураббийликни менга топширишларини айтишганди. Менг шунга яраша ўз режаларимни тузиб қўйгандим. 6 январдан эса ишга киришгандим. Кутилмаганда ўзгариш рўй берди. Дастлаб Александр Мочинов келишини айтишди. Лекин нима сабаб бўлди билмадим, Мочиновни ишлаши амалга ошмади ва у Тошкентга қайтиб кетди. Шунда раҳбарият ишни ўзим давом эттиришимни маълум қилди. Бироқ кейин Ашурматов пайдо бўлди. Менга селекционер мураббий ёки ўринбосарлар билан ишлашни таклиф қилишмоқчи эди. Аммо ўзим буни хоҳламадим.

- “Навбаҳор”даги фаолиятингизни қандай баҳолайсиз?
- Қўлимдан келганча ишлашга ҳаракат қилдим. Қандай ишлаганимга раҳбарият баҳо бериши мумкин. Агар қонишмаганида мени яна чақиришмасди. Жамоада иқтидорли ёшлар жуда кўп. Мен фақат уларни ўйлаб ачинаман. Чунки футболчилар ҳам ҳар йили мураббий алмашишидан зерикишди. Ҳар бир мураббийнинг ўз тактикаси бўлади. Мураббийнинг услубига мослашиш учун вақт керак бўлади. 3 ойда мураббий алмашаверса, футболчи ҳам қайси бирига мослашишга қийналади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика