Роббен Нидерландия термасига қайтиб, Евро-2020'да қатнашмоқчи
09 мая 2021 23:25
Новости
Роббен Нидерландия термасига қайтиб, Евро-2020'да қатнашмоқчи
“Гронинген” ярим ҳимоячиси Арьен Роббен Нидерландия терма жамоаси устози Франк де Бурнинг қўнғироғини кутмоқда.
Роббен Эредивизи доирасида бугун ўтган “Эммен”га (4:0) қарши баҳсда икки голга ассист бўлиб, ўйиннинг энг яхши футболчисига айланди.
“Қайтган бўлардим. Бу қизиқ бўлар эди, аммо ҳақиқатга реал қараш керак, бунинг учун яхши формада бўлиш ва фойда бера олишинг мумкинлигини тушунишинг зарур. Охир оқибатда бу терма учун олдинга ташланган қадам бўлади.
Евро-2020'га бориш – бу менинг энг ашаддий орзуим, лекин жуда эҳтиёт бўлиш керак. Аллақачон эртанги кун афишаларини кўрмоқдаман. Ҳозирнинг ўзида боришни хоҳлайман деб айтаётганим йўқ, аммо Де Бур қўнғироқ қилса, унга “ҳа” дея жавоб қиламан”, дейди Роббен.
37 ёшли ҳужумкор футболчи ўтган ёз фаолиятини қайта тиклаган. У жароҳати туфайли 2020 йил октябридан 2021 йил апрелигача ўйнамади.
Комментарии