RU

Последние новости

00:21Миржалол Қосимов: "Захирадан ўйинга қўшилган футболчилар ҳар доим ўйинни кучайтириши керак. Дориев яримта вазиятдан ҳам гол ура олди"  0 00:15Суперлига. Голларга бой ўтган баҳсда ОКМК ғалаба қозонди, "Динамо" эса қўшиб берилган дақиқаларда ғалабани илиб кетди  4 23:58Иван Бошкович: "Биз қандай ўйин намойиш этганимиз ҳеч кимга қизиқ эмас, муҳими натижа"  2 23:31РПЛ. ЦСКА ўз уйида "Крилья Советов"ни енга олмади, Файзуллаев захирадан майдонга тушди  6 23:02Вадим Абрамов: "Бундай кўп тўхталишлар мухлисларга ёқади деб ўйламайман"  9 22:51"Арсенал" бразилиялик ярим ҳимоячига қизиқиб қолди  1 22:24АПЛ. "Ливерпуль" Александер-Арнольднинг голи эвазига меҳмонда "Лестер"ни мағлуб этди  11 22:03U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистон 9 киши қолиб чемпион бўлди  738 21:54Озарбайжон Премьер-лигаси. "Сумқайит" меҳмонда "Зира"га мағлуб бўлди, Абдихолиқов гол урди!  2 21:22Айбек Нурбаев: "Футболчиларим билан фахрланаман"  0 21:05Григорий Колосовский: "Катта ҳудудий устунликка эга бўлдик"  1 20:58Симонс "Барса"да ўйнашни орзу қилади, аммо Хави ёзда катта эҳтимол билан АПЛга кетади. "Лейпциг" тахминан 75 млн евро олади  3 20:08Суперлига. 100 дақиқадан ошиқ давом этган ўйинда "Динамо" охирги паллада "Андижон"га гол уриб ғалаба қозонди  155 20:00Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" ўз уйида ғалабага эришди, Алиқулов тўлиқ ҳаракат қилди  1 20:00А Серия. "Интер" "Болонья"га мағлуб бўлди, "Милан" ва "Аталанта" ўзаро баҳс олиб боради  1

"Ризеспор" "Насаф"га 300 000 $, Ғаниевга 800 000 $ таклиф қилган экан! Новости

"Ризеспор" "Насаф"га 300 000 $, Ғаниевга 800 000 $ таклиф қилган экан!

2017 йил мавсумдаги ўйинлари ва Суперлиганинг биринчи даврасидаги шижоати Азиз Ғаниевга келадиган совчилар сонини ошириб юборди.

Энг қизиғи шундаки, унга бўлган қизиқишдан бозордаги бошқа савдогарлар ҳам хабардор бўлди ва унга кўриксиз шартнома таклиф қила бошладилар.


"Ризеспор" "Насаф"га 300 000 $, Ғаниевга 800 000 $ таклиф қилган экан!

2017 йил мавсумдаги ўйинлари ва Суперлиганинг биринчи даврасидаги шижоати Азиз Ғаниевга келадиган совчилар сонини ошириб юборди. Энг қизиғи шундаки, унга бўлган қизиқишдан бозордаги бошқа савдогарлар ҳам хабардор бўлди ва унга кўриксиз шартнома таклиф қила бошладилар.

Ғаниевга илк қизиқиш "Динамо" (Киев) ва "Шахтёр" (Донецк) жамоаларидан бўлди. 2016 йил Туркияда бўлиб ўтган ўқув-йиғин машғулотларидан кейин украиналиклар унга жиддий қизиқиш билдира бошладилар. Ғаниев олдида унинг фаолиятига росмана қизиқадиган одам бўлмагани сабаб шекилли бир қанча таклифлар кейинчалик ўз кучини йўқота бошлади. Бу орада "Зенит" жиддий қизиқиш билдиришга тушди. 2018 йил ўртасига келиб узоқ хориждан таклифлар кела бошлади.

Турк футболи вакили Аҳмет Йилмаз Зеҳирўглу мавсум бошида ўзбекистонлик футболчига қизиқиш билдиргани ҳақида хабар чиқиб қолганидан кейин шу мавзуга қизиқдим.

Мен иккита шартномани шахсан ўзим кўрдим ва афсусландимки, бу трансфер амалга ошмади. Уларнинг бири "Тенерифе" клуби бўлиб испанлар 10 000 АҚШ доллари миқдоридаги ойлик маошни таклиф қилган. Аммо трансфер суммаси кўрсатилмаган, бироқ "Насаф" кейинги трансфердан яхши даромад кўриши мумкинлиги айтилган.

Ўз пайтида Одил Аҳмедов "Анжи"га дастлаб 6 ойга ижарага берилганди. Шартномага кўра, Аҳмедов яхши ўйнаб кетса "Анжи" кейинроқ "Пахтакор" ҳисобига мўмайгина пул ўтказиб бериши керак бўлган. "Пахтакор" таваккал қилган ва Аҳмедовнинг дастлабки трансферидан деярли ҳеч нарса ишламаган, аммо Одил биринчи ўйиндаёқ Гаджиевнинг ишончини оқлаб асосий таркибнинг муқим ўйинчисига айланди. Аҳмедовни бошқа клуб олиб қўйишидан чўчиган "Анжи" кейинчалик "Пахтакор" истаган пулни берганди. Ҳозиргача бу суммани билмаймиз, лекин 2 млн.дан кам бўлмаганини айтишимиз мумкин.

Испанияга Ғаниевнинг ўзи аввало рад жавобини берди. Балки Сегунда салобати босгандир. Шундан сўнг бироз ўтиб "Насаф" почтасига яна бир хат келди, бу сафар "Ризеспор" бошқарув аъзоси Аҳмет Йилмаз Зеҳирўглу бош мураббий билан таваккалга қўл урганди.


Шартнома бандларида қуйидаги суммаларни кўришингиз мумкин:  

1. Ҳеч қандай кўриксиз "Насаф"га 300 000 АҚШ доллари миқдорида трансфер суммаси.
2. Кейинги сотувдан тушадиган даромаднинг 15% миқдори "Насаф"га.
3. Футболчининг ўзига 3 йилга мўлжалланган тахминан 800 000 АҚШ доллари миқдорида даромад.
4. Белгиланган ўйинларда тўлиқ ўйнаган ҳолда 3 йил ичида яна 100 000 АҚШ доллари миқдорида мукофот пули.


Бу айни пайтда Туркия чемпионатида 16-ўринда бораётган клуб томонидан берилган таклиф эди. Афсуски, "Насаф" раҳбарияти бу таклифга рад жавобини берди ва "Ризеспор"дан трансфер суммасини 1 000 000 АҚШ долларига кўтаришни сўради. Бу пайтда "Насаф" ҳали чемпионатни кучли олтиталигини тарк этмаганди. 400 000 АҚШ доллари эса молиявий қийинчилик гирдобига тушиб қолган клуб учун 3 млрд. 200 млн. сўм дегани эди. Бу пул билан "Насаф" Черанни сақлаб қолиши ва ўз таркибидаги футболчиларга маош бериши мумкин эди.

"Насаф"дан бошқа мавзу йўқми дейишга шошилманг. Футболимизнинг савияси шу қадар тушиб кетдики, энди бирон-бир тузук клубдан шартнома келса футболчиларимизни ўзимиз олиб бориб беришимиз керак. Ҳеч бўлмаса шу яхши футболчи сифатсиз чемпионатда қолиб кетмасин. Азиз Ғаниев бугун оғир жароҳатни тузатиш билан банд. Яна қачон унга бундай таклиф тушади билмаймиз. Шу кунгача бизда фақатгина 3 футболчи яхши миқдордаги суммага хориж клубига ўтган, булар Қосимов, Аҳмедов ва Рашидов. Лекин тан олайлик, улар қандай даврда ўйнади, ҳозир қандай давр. Аввало бу трансфер орқали клуб ўз молиявий ҳолатини тўғрилаб оларди, қолаверса футболчи яхшигина даромадга эга чиқарди. Бу пуллар валюта шаклида Ўзбекистонга кириб келган бўларди.



Умид қиламизки, Ғаниев яна жароҳатидан ҳоли бўлгач биз кутган ўйинни кўрсата олади ва албатта Европага кетади.


"Ризеспор"нинг мақсади Ғаниевни 3 йил ўйнатиш бўлмаган. Бу ўртамиёна клуб бўлиб, арзонроқ футболчи топиб бир мавсум ўзида ўйнатади ва "Фенербаҳче", "Галатасарой", "Бешиктош" каби клубларга мўмайгина пулга пуллайди. Ўртамиёна жамоаларнинг тирикчилиги мана шундан иборат. Ёки Европа лигасининг гуруҳ босқичига чиқиб олади ва УЕФАдан яхшигина миқдорда гонарар олади.

Худди шунга ўхшаш "контракт" 2017 йил сўнггида Шерзод Аъзамовга ҳам таклиф этилганди. Ўшанда Малайзия жамоаси 150 000 АҚШ доллари ва футболчи учун яхшигина ойлик маоши таклиф қилган. Аммо "Насаф" бу шартномадан кўра арзонроққа, ўз сардорини энг яқин таъқибчисига сотишни маъқул кўрди.

Латвияда футболчилар бепулга ўйнайди, чунки давлат уларга бир сўм бермайди. Клубларнинг ўзи ишлаб топади. "Ўзбекнефтегаз" жамоаларининг бу йилги қийинчилиги бошқа клублар учун огоҳлик қўнғироғи бўлиши керак. Қачондир клублар ўз аравасини ўзи тортиши керак бўлади. Буни ҳозир ўрганмасак, қачон ўрганамиз?

Автор : Nadirkhuja Yuldashev
Рейтинг: +109   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика