"Ризеспор" Ҳусниддин Алиқулов учун "Насаф"га қанча тўлади?
		
		05 авг 2023 19:49
        Новости	
	 
				 
				"Ризеспор" Ҳусниддин Алиқулов учун "Насаф"га қанча тўлади?
Туркиянинг "Ризеспор" клуби Ўзбекистон терма жамоаси ва "Насаф" собиқ ҳимоячиси Ҳусниддин Алиқулов трансферини эълон қилди.
			Алиқулов "яшил-кўклар" билан "3+1" кўринишидаги шартнома тузди.
Нарзулла Сайдуллаев ўз Телеграм каналида трансфер қанчага амалга ошганини эълон қилди. Championat.asia бош муҳаррирининг маълумотига кўра, қаршиликлар Ҳусниддин Алиқулов трансферидан 400 000 евро ишлаб олган.
Маълумот ўрнида, "Ризеспор" Ризе шаҳри жамоаси бўлиб, 2020/23 йилги мавсум Туркия Суперлигасида иштирок этади. Уй ўйинларини 15 минг томошабинга мўлжалланган Yeni Rize Şehir стадионида ўтказади.
Аввалроқ Алиқулов шартнома имзолаш учун Туркияга етиб борганини маълум қилган эдик. Ундан олдин эса сайтимиз орқали унинг легионерга айланаётгани ҳақида биринчилардан бўлиб хабар берган эдик.
Похожие новости
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Комментарии