Ривалдо ЖЧ-2022 фаворитлари ҳақида гапирди
30 сен 2022 07:35
Новости
Ривалдо ЖЧ-2022 фаворитлари ҳақида гапирди
"Аргентинанинг сўнгги ўйинларига қараб, уларнинг ажойиб ҳолатда эканлигини кўряпман. Шунинг учун ЖЧ-2022да уларга диққат билан ёндошишимиз керак.
Жамоа ҳимояда ажойиб ўйнамоқда. Лионель Месси айни пайтда терма жамоадаги шериклари билан яхши ҳаракат қиляпти. Бу эса ўйинни осонлаштиради. Шунинг учун, Аргентина соврин учун курашда яхшигина рақобат кўрсатишини кутяпман. Аҳир бу Месси учун сўнгги жаҳон чемпионати бўлиши мумкин.
Аргентинадан ташқари Франция, Испания, Германия каби Европа терма жамоаларини ҳам фаворитлар қаторидан ўчирмаслик керак. Чунки уларда ажойиб футболчилар ва бой тарих бор. Улар турнирга яхши формада етиб келишади.
Қатардаги ЖЧ бошқаларидан фарқ қилади. Чунки футболчилар тўрт ҳафталик йиғиндан эмас, ўзларининг энг яхши формаларида бўлган ҳолатда етиб келишади. Шу сабабли фарқларни кузатиз қизиқ бўлади", - деди Ривалдо.
Похожие новости
championat.asia
Элит ОЧЛ. "Насаф" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
ЕЧЛ. "Барселона" "Эл Класико"дан аввал "Олимпиакос"ни йирик ҳисобда таслим этди
Комментарии