RU

Последние новости

21:36"Маҳалланинг ўзида ўсган бола ҳам катта футбол саҳнасига чиқиши мумкин" — TBC Bank ва Элдор Шомуродов янги ҳамкорликни йўлга қўйди  0 21:30"Манчестер Сити"га қарши баҳсдан олдин Мбаппе чап қўлидаги бармоғини синдириб олди, аммо...  0 21:20Милитао узоқ муддатга сафдан чиқди  1 19:50Сон Хён Миндан пул талаб қилган жиноятчилар қамоқ жазосига ҳукм қилинди  0 19:22"Реал" Алонсо ўрнини босиши мумкин бўлган номзодларни аниқлаб олди  19 18:54Омадсизлар рейтинги: АПЛдан тушиб кетишга асосий даъвогарлар  6 18:26Ван Дейк, Салоҳ ва "Ливерпул"нинг бошқа асосий футболчилари Слот ишдан бўшатилишини талаб қилмоқда  10 17:58Кожонинг кейинги тақдири нима бўлади?  1 17:32"Реал" яна бир ҳимоячисини йўқотди  4 17:07​Breaking! Салоҳ "Интер"га қарши ўйин қайдномасидан тушиб қолди  6 16:42"Истиқлол" — Тожикистон чемпиони!  11 16:27"Нефтчи" мураббийи Бошкович штабида иш бошлади  4 16:01"Сўғдиёна" икки футболчиси билан ҳамкорликни давом эттиради  0 15:35Суперлига ўтиш ўйинида ишловчи ҳакамлар маълум  6 14:57Буадди Европа элитаси орасида талаш бўлмоқда  0

Ривалдо билан бир жамоада тўп тепиш бахтига муяссар бўлган Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров 31 ёшга тўлди Новости

Ривалдо билан бир жамоада тўп тепиш бахтига муяссар бўлган Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров 31 ёшга тўлди

Бугун "Сурхон" жамоасининг тажрибали футболчиси Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров таваллуд кунини нишонламоқда.

Қаҳрамонимиз бугун 31 ёшни қарши олмоқда. Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров сайтимизга берган интервьюсида футболга қандай кириб келгани ва "Бунёдкор"даги саргузаштлари ҳақида қуйидагича фикр билдирганди.

"9 ёшимда МҲСК футбол мактабига боргандим. Дастлаб борганимда 1989 йилда туғилганлар учун синф очилмаганди. Шу боис 1987 йилда туғилган футболчилар билан шуғулланиб юргандим. Саҳоб Жўраев ва бошқа машҳур ўзимдан икки ёш катта ўйинчилар билан ўйнардим. Кейин ўзим тенгилар билан шуғулланишни бошлагандим. У ерда Дилшод Арслонов, Руслан Ибрагимов ҳамда Темурхўжа Абдухолиқовнинг отаси Зоир Абдухолиқов каби мураббийлар билан ишлаганман. 

"Бунёдкор" фаолиятимда жуда ёрқин из қолдирган. Катта футболга кириб келишимга айнан шу клуб сабабчи бўлган. Бу жамоада дунёга машҳур мураббий билан ишладим, машҳур футболчилар билан бирга фаолият олиб бордим. Эсимда 2009 йилда МҲСК стадионига испаниялик жаҳонга машҳур футболчилар Карлес Пуйоль, Андрес Иньеста ва Францеск Фабрегас келиб мастер класс ўтиб беришганди. Шу ўйинчилар билан бир жамоада футбол ўйнаганимиз ҳеч қачон ёдимдан чиқмайди.

Иримларга ишонмайман. Яшил майдонга яратгандан жароҳат олмасликни ва юзимиз ёруғ бўлишини сўраб майдонга тушаман. 

Мураббийларим ҳақида гапирадиган бўлсам, Сколари – кучли мутахассис, машғулотлари жуда қизиқарли ўтарди, гоҳида қаттиққўл, гоҳида ҳазилкаш бўларди. Сколари йигитларга эркинлик яратиб берганди. Кечки пайт нима қилсанг ҳам эртасига майдонга тушиб яхши футбол ўйнаб берсанг бас дерди. Ҳеч қандай таъқиқ қўйилмасди. Барчамиз профессионал эдик, шу боис ўзимиздан кетиб қолмасдик ва режимда ушлаб турардик. Миржалол Қосимов - ёшларга эътибор қаратардилар. Аммо ўша пайтда жамоада рақобат жуда кучли бўлгани учун кам майдонга тушгандим. Игорь Шквирин – ўринбосарлар таркибида ўйнаб юрганимда менинг ҳаракатларимни кўриб “Олмалиқ”қа таклиф қилган ва асосий таркибдан жой берганди. Амет Мемет – жуда қаттиққўл мураббий. Тачмурад Агамуродов – тажрибали мураббий, барча нарсага жиддий ва профессионал тарзда қарайди. Аҳмад Убайдуллаев -  бу мураббий билан унча кўп ишламаганмиз. Ўз ишининг усталаридан бири. Вадим Абрамовни қаттиқ ҳурмат қиламан, ўринбосарлар сафида ўйнаётган бўлсам ҳам олимпия терма жамоасига чақирарди. 

Вадим Абрамов кўп мақтарди. Олимпия терма жамоаси сафида машғулотлардан олдин доим “Барселона” ўйинини кўриб таҳлил қилардик. Менинг ҳаракатларим Дани Алвешга ўхшашиб кетгани учун мақтарди. Ўзим ҳам шундай футболчига ҳавас қилардим". 

Сайтимиз ходимлари номидан Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаровга соғлик ва саломатлик, фаолиятида эса улкан зафарлар тилаб қоламиз. 

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика