Рикардо Кака: "Голлар сони ёки статистика бизга қизиқ эмас"
20 сен 2024 17:40
Новости
Рикардо Кака: "Голлар сони ёки статистика бизга қизиқ эмас"
Жаҳон чемпионати 2-туридан ўрин олган Ливия – Қозоғистон (1:4) учрашувидан сўнг Қозоғистон терма жамоаси бош мураббийи Рикардо Кака ўйин ҳақида фикрларини билдирди.

"Муҳими, ғалаба қозониш эди. Кимдир кўпроқ гол уриш кераклигини таъкидлаётганди, аммо бундай деяётган инсонлар жамоамизни яхши билмас экан. Биз ҳар доим ғалаба қозонишни мақсад қилганмиз.
Кўпроқ голлар урилиши мухлисларга ёқиши мумкин, лекин бизга уч очко ундан муҳимроқ эди. Ливия ҳам жуда тартибли ва сабрли жамоа экан.
Учинчи турда ҳам фақатгина ғалаба қозониш учун паркетга чиқамиз. Голлар сони ёки статистика бизга қизиқ эмас", – деди Қозоғистон терма жамоаси бош мураббийи Рикардо Кака.
Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Комментарии