RU

Последние новости

13:25ФОТОГАЛЕРЕЯ. "CAFA Nations Cup-2025". Туркманистон – Ўзбекистон 1:2  0 12:55Футбол юлдузлари ўтган ҳафтани қандай ўтказди?  0 12:34Дидар Дурдиев: "Ўзбекистон билан дуранг ўйнашимиз мумкин эди"  1 12:00Игорь Сергеев: "Шквирин ва Аҳмедовни ортда қолдирдим? Термада шахсий статистика эмас, жамоа манфаати муҳимроқ"  4 11:39Алишер Одилов: Терма жамоадаги дебютим кутганимдек зўр бўлмади, сабаби..."  9 10:40Суперкомпьютер Чемпионлар лигаси фаворитлари номини эълон қилди  9 10:04Бугун Ўзбекистон U-23 терма жамоаси ҳам Осиё кубоги саралашидаги юришини бошлайди  3 09:06Халқаро ўртоқлик турнири. Бугун ўсмирларимиз Англияга қарши майдонга тушади  9 08:35Ёзнинг энг қиммат ТОП-10 трансфери. Рўйхатнинг дастлабки учта ўрни бир жамоага тегишли  7 08:04"Байер"дан хайдалган тен Хаг қанча товон пули олиши маълум  8 07:32Абдуқодир Ҳусанов "Манчестер Сити"нинг EЧЛ қайдномасидан жой олди  13 02:20Хейлунд МЮдан кетганидан қаттиқ ҳафа бўлган. Ҳужумчи ўзини Шешкодан яхшироқ деб ҳисоблаганди  7 01:50УЕФА "Барселона"га EЧЛ лига босқичи давомида "Камп Ноу"га қайтишига рухсат беради. Регламентда бу тақиқланганди  12 01:35Диёр Холматов: "Янги либосларнинг сифатига гап йўқ"  28 01:15Расман: Гюндоган "Ман Сити"дан "Галатасарой"га ўтди. Трансфер турк клубига текинга тушди  0

Рифат Акрамхўжаев: "Андижон" мухлисларига тасанно!" Новости

Рифат Акрамхўжаев: "Андижон" мухлисларига тасанно!"

Суперлига иккинчи туридан ўрин олган навбатдаги учрашувлар бўлиб ўтди. "Сурхон" жамоаси меҳмонда "Андижон" билан беллашди (1:0). Учрашувдан кейин "Сурхон" бош мураббийи ўз фикрларини билдирди.







Ўйин ҳақида

- "Aндижон" клубини ғалаба билан табриклайман. Мухлисларни очилиш ўйини билан муборакбод этаман. Улар ажойиб муҳит яратишди ва ўз жамоаларини тинмай қўллаб-қувватлашди. Бу эса "Aндижон"га катта далда бўлди. Жарима зарбасидан ўтказиб юборган гол режамизни бузиб қўйди. 

Йигитлар ўзларини йўқотиб қўйишмади ва яхши ўйнашди. Вазиятларни яратдик, аммо омадимиз келмагани боис гол ура олмадик. Ўйлашимча, агар вазиятлардан фойдалана олганимизда, ҳисоб бошқача бўларди. Иккинчи бўлимда устунликка эга бўлдик ва кўплаб ҳужумларни ташкил қилдик. Мезбонлар қарши ҳужумда яхши ўйнашди. 

- Ўйиндаги атмосфера, муҳит ҳақида фикрингиз?

- Ҳозир айтиб ўтганимдек, мухлислар ажойиб муҳит яратиб беришди. Бунга фақат қойил қолиш керак, тасанно! Бу қўллаб-қувватлаш "Aндижон"га қўл келди. Бундай атмосферада ўйнаш ёқимли. Мухлисларга гап бўлиши мумкин эмас! 

- Ўйиндан кейин асосий эътирозингиз кимга бўлди?

- Ўйин бўйича футболчиларга ҳеч қандай эътироз йўқ, хато ҳаммада бўлади.

- Иккинчи бўлим охирида ёрдамчи ҳакамга жиддий эътироз билдирдингиз. Буни нима билан изоҳлайсиз?

- Aйб қидирмоқчи эмасман ва уларни ишига аралашишдан йироқман, бироқ кўрган нарсамни айтяпман. Ўша вазиятда Эсонқуловни йиқитишганди, мени одатим ҳар доим ҳакамдан "нима учун?" деб сўрайман. Бугун ҳам "жарима зарбаси борми?" деб сўрадим. Ҳакам эса "йўқ" деди, шу. Бошқа эътироз билдирмадим.

- Ўйин охирида "Сурхон" жамоаси "фейр-плей"га риоя қилмади. Бу сизнинг кўрсатмангизмиди? 

- "Фейр-плей" деганда футболчи футболчини ҳурмат қилишини тушунаман. Вақт чўзаётгани кўриниб турибди, тўғрисини айтганда, бундай "фейр-плей" бизга керак эмас. Биз чиройли футбол ўйнаш тарафдоримиз. Шу боис тўп берилгани йўқ.

- Жамоангиздаги 6-рақамли футболчи (Алишер Салимов) жуда қўпол ўйин кўрсатди, Уни шу туфайли захирага олдингизми?

- У битта вазият бўйича эътироз билдирди. Aгар қўпол ўйнаганида, ҳакам унга сариқ ёки қизил карточка кўрсатиб, жазо берарди. Уни алмаштирганимизнинг сабаби, ҳужумчини кўпайтиришга қарор қилган эдик.  

- "Сурхон" жамоасининг ушбу мавсумдаги мақсади? 

- Мақсад – жанговар жамоа яратиб, ғалаба учун ўйнаш. Натижа эса ўз-ўзидан келаверади. Раҳбарият бу борада бизни қўллаб-қувватлаб бормоқда. Барчасини мавсум охирида билиб оламиз.

Рейтинг: +17   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика