Рибери янги клуби билан шартнома имзолашга яқин
01 сен 2021 08:23
Новости
Рибери янги клуби билан шартнома имзолашга яқин
Эркин агент мақомидаги ярим ҳимоячи Франк Рибери Италия чемпионатига қайтади.
Журналист Жанлука Ди Марционинг хабарига кўра, 38 ёшли франциялик футболчи "Верона" билан шартнома борасида келишувга эришди.
Рибери ҳозирда "Бавария" билан шуғулланмоқда. У мюнхенликлар билан саккиз карра Германия чемпиони, олти карра Германия Кубоги ва бир бор ЧЛ ғолибига айланган.
У сўнгги икки мавсумда "Фиорентина" шарафини ҳимоя қилди. Франк ўтган мавсум А Серия доирасидаги 29та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 6та ассист қайд этди.
Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Комментарии