Рибери инстаграмга қўлтиқ таёқ билан тушган суратини жойлади ва мухлисларга миннатдорчилик билдирди + ФОТО
05 окт 2017 16:27
Новости
Рибери инстаграмга қўлтиқ таёқ билан тушган суратини жойлади ва мухлисларга миннатдорчилик билдирди + ФОТО
"Бавария" ярим ҳимоячиси Франк Рибери Бундеслига 7-тури доирасида "Герта"га қарши ўйин (2:2)да тиззасидан жароҳат олган эди.
Бу ҳақда аввал хабар берган эдик. Француз футболчиси ўзининг инстаграмдаги саҳифасига қўлтиқ таёқ билан тушган суратини жойлади ва ажойиб қўллаб-қувватлаш учун мухлисларга миннатдорчилик билдирди.
Шунингдек, у тиззасидаги оғриқ камайганини айтди ва олдингидан ҳам кучлироқ бўлиб қайтишга вада берди.

Рибери яна шундай деб ёзди: "Охирги кунларда жуда кўплаб яхши смс хабарлар олдим. Мухлислардан бундай қўллаб-қувватлашни қабул қилиш ажойиб.
Менинг тиззам тузалмоқда, энди 100 фоиз эътиборимни қайтишга қаратишим мумкин. Мен кучлироқ бўлиб қайтаман. #MiaSanMia # FR7".



Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Комментарии