RU

Последние новости

15:05Тимур Кападзе: "Ўйлайманки, "Навбаҳор"да молиявий муаммолар бўлмайди"   0 14:45"Бунёдкор" хорватиялик легионер билан хайрлашди  1 14:20Забиҳилло Ўринбоев: "Ўтган йилги ички муаммоларни ҳозир айтиш нотўғри. Хатолардан хулоса чиқарамиз"  1 14:02МЮ вақтинчалик мураббий масаласида Сульшер ва Кэррик билан учрашув ўтказади  3 13:35Неймар ва "Сантос" шартномани 2026 йил якунига қадар узайтиришди  0 13:02Бугунги ўйинлар: Ўзбекистон U-23 — Ливан U-23, Ҳусанов “Сити” билан уйда ва бошқалар  3 12:56Месси ижтимоий тармоқлар ҳақида: "Гоҳида кимдандир "отписка" қилишни хоҳлайман, лекин бунинг оқибатларини биламан"  6 12:23U-23 Осиё Кубоги: юришимиз Ливандан бошланади. Рақиб ҳақида нималарни биламиз?   1 12:22"Ювентус"нинг мағлубиятсиз серияси 6 та ўйинга етди – 5 та ғалаба ва бир дуранг  2 11:54Месси Майамидаги ҳаёти ҳақида: "Бу ерда анча хотиржам яшаяпман. Одамлар футболга катта аҳамият беришмайди"  4 11:31"Ман Сити" 20 ёшли марказий ҳимоячисини Бундеслига жамоасига ижарага берди  0 10:48Лионель Месси келажакда ўзини мураббий сифатида кўриш-кўрмаслиги ҳақидаги саволга жавоб берди  1 10:20МЮни бошқариш учун асосий даъвогар маълум  11 09:53"Андижон" Туркияга йўл олди. Йиғинга йўл олган таркиб билан танишинг  12 09:26Расман. "Бунёдкор" янги мавсум олдидан илк трансферини эълон қилди  1

Рибери фаолиятини якунлаганини эълон қилди Новости

Рибери фаолиятини якунлаганини эълон қилди

Франциялик футболчи Франк Рибери ижтимоий тармоқ орқали фаолиятини тугатгани ҳақида маълумот берди.

"Тўп тўхтамоқда. Ичимда эса туйғулар йўқ. Ушбу ажойиб саргузашт учун барчангизга раҳмат", – деб ёзган футболчи.

Футболчи ўйнаган сўнгги клуб "Салернитана" эди. Рибери бу жамоада элчи сифатида ишлашда давом этиши мумкин. У клубда 2022 йилнинг ёзидан буён ўйнаб келаётганди.

39 ёшли ярим ҳимоячи жорий мавсум бор-йўғи 2 та ўйинда майдонга тушди.

Рибери фаолиятининг катта қисмини "Бавария"да ўтказди (2007 йилдан 2019 йилгача). Шунингдек, у "Галатасарой", "Фиорентина", "Марсель" ва бошқа бир қатор Франция клубларида тўп тепган.

Ярим ҳимоячи Германия чемпионатида 9 марта чемпионликка эришган, 6 та Германия Кубоги, Германия Лига Кубоги, 5 та мамлакат Суперкубоги, Чемпионлар Лигаси, УEФА Суперкубоги ва клублар ўртасидаги Жаҳон чемпиони унвонига эга. 2006 йилда Рибери Франция терма жамоаси билан биргаликда Жаҳон чемпионатининг кумуш медалини қўлга киритган.

Рейтинг: +15   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика