RU

Последние новости

23:10"Челси" — ПСЖ. Таркиблар маълум  8 22:21"Ливерпуль" ўртоқлик ўйинида "Престон Норт Энд"ни мағлуб этди  1 21:56Терма жамоадаги муҳит, аёллар футболининг ривожи, Англиядан олинган таклиф ва 23 йиллик танаффусдан сўнг қўлга киритилган Осиё кубоги йўлланмаси ҳақида — Оминахон Валиханова  1 21:30МЮ 65 млн фунтлик трансферни амалга ошириши мумкин  0 20:40"Барселона" даъвогарлик қилаётган Рэшфорд Саудия Арабистонидан ажойиб таклифни рад этди  4 19:57"Бавария" "Арсенал" вингерига қизиқиш билдирмоқда  0 19:12"Реал" Родригонинг нархини маълум қилди  14 18:20Роберто Фирмино фаолиятини Осиёнинг бошқа мамлакатида давом эттиради  3 17:43Эндрик "Реал"дан ижарага кетмоқчи эмас  4 16:5840 ёшли Касорла "Овьедо" билан шартномасини 2025/26 йилги мавсумгача узайтирди. Клуб Ла Лигага қайтди  0 16:24Эшитдик-да! Жаҳон чемпиони бўлган мураббий Ўзбекистон МТЖни бошқариши мумкин  120 16:05Шомуродов: "Аргентинага қарши ўйнаб, қайси жиҳатларимизни кучайтириш кераклигини билиб олсак бўлади"  8 15:54⚡️"Пахтакор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  10 15:29Шерзод Жўраев: “Қайси йўналишда бўлса ҳам “Навбаҳор” муваффақиятларига ҳисса қўшиш мен учун шараф”  1 15:06"Пахтакор"нинг икки етакчиси чет элга йўл олишни рад этиб, клубда қолишга қарор қилди  16

Reuters: "Сирли тулпор"дан "Оқ бўрилар"гача босиб ўтилган йўл ҳақида Новости

Reuters: "Сирли тулпор"дан "Оқ бўрилар"гача босиб ўтилган йўл ҳақида

Ўзбекистон терма жамоаси Осиё Кубокларидаги иштирокини ҳар мусобақада яхшилаб келмоқда.
Жумладан, Осиё Кубогидаги илк иштирокидан - 1996 йилги баҳслардан то ҳозиргача Ўзбекистон сирли тулпордан ҳақиқий Оқ бўриларга айланди. Эндиликда улар тўрт йил олдинги мусобақанинг ярим финалчиси сифатида Австралияда барча рақиблари учун ҳақиқий куч сифатида эътироф этиладилар.

Мустақилликка эришгач илк расмий ўйинини 1992 йилда ўтказган ва кўпчилик учун нотаниш бўлган жамоа бугунга келиб ўз фалсафаси ва тактикасига эга кучли жамоалардан бирига айланди. 2007 йили чорак финалда мусобақани тўхтатган, аммо тўрт йил олдин ярим финалга қадар етиб бориб Австралиядан йирик ҳисобда мағлубиятга учраганига қарамай, Оқ бўрилар бу сафар ундан ҳам юқорироқ мақсадни кўзлаганлари аниқ.

Айни дамда ФИФА рейтингида 74-ўринни эгаллаб турган ва Осиёнинг тўртинчи жамоаси бўлиб турган Ўзбекистон Осиё Кубоги B гуруҳида Саудия Арабистони, Хитой ва КХДРга қарши баҳс олиб боради. Финалга чиқиш учун эса Австралия ёки Жанубий Корея билан беллашиши аниққа ўхшайди.

Қатарда Австралиядан 0:6 ҳисобида мағлубиятга учраган ва Жанубий Кореядан 5 поғона пастда жойлашган Ўзбекистон Бразилиядаги Жаҳон чемпионатига чиқиш вазифасини уддалай олмади ва айни дамда жамоа авлодлар алмашинуви кузатилаётгандек.

Бош мураббий Миржалол Қосимов эса барчага таниш. Таркибда бир қанча истъедодли футболчилар бўлса ҳам, асосий куч сифатида терма жамоа сардори Сервер Жепаровдан умид катта. Терма жамоа сафида 100тадан ортиқ учрашувда майдонга тушган, икки маротаба Осиёнинг энг яхши футболчиси деб топилган 32 ёшли ярим ҳимоячи ўзининг юлдузли фаолиятини соврин билан тугатишни истамоқда.

Айрим пайтларда иккинчи ҳужумчи сифатида ҳам ўйнай оладиган Жепаров шунингдек, ажойиб қисқа паслари, рақиб дарвозаси олдида ҳавф яратиш ва ҳар қандай масофадан гол ура олиш қобилиятига эга. Унинг ярим ҳимоядаги шериклари Одил Аҳмедов ва Сардор Рашидовларга ҳам катта масулият юклатилган. Боиси, Максим Шацких ва Улуғбек Бақоев каби ҳужумчиларнинг фаолиятини тугатиши, ярим ҳимоячиларга катта масулият юклаши табиий.

Ўзбекистон Осиё Ўйинларига бир қанча кучли терма жамоаларга қарши ўртоқлик учрашувлари орқали тайёргарлик кўрди. КХДРга қарши мусобақадаги илк ўйинда ғалаба қозона олсалар, букмекерлар томонидан ғолиблик учун 5-ўринда қайд этилган Ўзбекистоннинг бу борада имконияти янада мустаҳкамланади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика