Рэмзининг "Рейнжерс"га ўтиши шартлари маълум қилинди
05 фев 2022 00:32
Новости
Рэмзининг "Рейнжерс"га ўтиши шартлари маълум қилинди
"Ювентус" футболчиси Аарон Рэмзи ижара асосида "Рейнжерс"га ўтишга яқин турибди.
Журналист Фабрицио Романонинг ёзишича, шотланд клуби футболчини сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлмайди. Бироқ ушбу мавсум якунланганидан кейин "Рейнжерс" Рэмзини яна бир мавсумга ижарага олиши мумкин бўлади.
Рэмзи бунга қадар "Ньюкасл", "Кристал Пэлас" ҳамда "Бернли" каби клубларнинг таклифига рад жавобини берди.
Аарон 2019 йили "Ювентус"га ўтганди. Унинг клуби билан келишуви 2023 йил ёзига қадар давом этади.
Комментарии