RU

Последние новости

14:43Ислом Иномов "Бунёдкор"ни тарк этди  0 14:14Хурсандчиликдан кейинги "бўшлиқ"ни тўлдириши лозим бўлган Кападзе севимли услубига қайтадими?!  5 14:00Тариқ Салмон: "Рақибимиз ўз юртбоши кўз ўнгида мағлуб бўлишни истамайди"  0 13:43"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси жамоани тарк этди  1 13:15Бекзод Маматқулов Ўзбекистон футзал федерациясида йиғилиш ўтказди. Унда Элибоев, Свиридов, Раҳматов ва бошқалар қатнашди  1 12:49Қамчибек Ташиев ЎФА раҳбариятини Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧга чиққани билан табриклади  5 12:27Мешал Баршам: "Ўзбекистон ҳурматга сазовор жамоа"  5 12:00Тариқ Салмон: "Биз Эрон ва Ўзбекистонни мағлуб этган ягона жамоамиз. Рақиб ҳамон мундиал йўлланмасини нишонламоқда"  17 11:40Бугун Осиё Кубогига саралаш ўйинлари бўлиб ўтади  0 11:20Қосимовнинг жарима зарбалари, Аҳмедовнинг суперголи ва "Бунёдкор"даги 5:1. Ўзбекистон ва Қатар терма жамоаларининг ўзаро ўйинлар тарихи  5 10:57“Бавария“ ПСЖ юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 10:52“Ал Ҳилол“ Виктор Гёкереш бўйича таклиф юборди  3 10:28“Ал Насср“нинг асосий трансфер мақсади маълум  0 09:35Суперкомпьютер 2025 йилги клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ғолибини башорат қилди  18 09:04“Тоттенхем“ янги бош мураббийи билан маош ва шартнома шартлари борасида келишиб олди — Романо  1

“Ректор Кубоги”да футболимиз юлдузлари беллашди Новости

“Ректор Кубоги”да футболимиз юлдузлари беллашди

Ўтган ҳафта Тошкент Давлат жисмоний тарбия институтида анъанавий “Ректор Кубоги” мини-футбол мусобақаси бўлиб ўтди.

Салкам икки ҳафта давом этган кичик турнирда 26та жамоа олимпия тизими бўйича ғолиблик учун кураш олиб борди. Биласиз, бу институтда жуда кўплаб спортчилар, хусусан, футболчилар таҳсил олиб келишади. Уларнинг орасида ёшлардан тортиб, фахрийларини ҳам учратишингиз мумкин. “Ректор Кубоги”да ўзбек футболи юлдузлари тўп сурди. Хусусан, мусобақанинг финал учрашувида бир қатор юлдузларимиз жам бўлишди. 


Ўйинларнинг ҳар бир бўлими 20 дақиқадан иборат бўлди. Учрашувлар институтдаги табиий майдонда ўтказилди. Мусобақанинг финал учрашуви анчагина қизиқарли кечди. Ўтган йили ҳам финалгача етиб келган Бобомуродов мураббийлигидаги 3-курс талабалари бу сафар ҳам кетма-кет қўлга киритган ғалабалари билан ҳал қилувчи ўйинда майдонга чиқишди. Мухлисларга яхши таниш Алибобо Раҳматуллаев, Аҳрор Умаржонов, Миржамол Қосимов, Санжар Қувватов тўп сурган жамоа финал учрашувининг биринчи бўлимида рақибидан устунлик қилган ҳолда “укалари” дарвозасини икки марта ишғол қилишди. Бу голлар уларни хотиржам бўлишларига етарли бўлди. Натижада устунлик 2-курс талабаларининг қўлига ўтди. Равшан Хурсанов ва Акром Комилов каби ёшлар ажойиб комбинациялари билан Санжар Қувватов дарвозасига хавф солишди. Ҳужумларнинг бирида Хурсанов ўзи иштирок этган комбинацияни гол билан якунлади. Қолган дақиқаларда ҳам уларда гол уриш имконияти бўлганди, бироқ таркибда нисбатан юлдузлари кам бўлган 2-курс талабалари кўплаб вазиятлардан тажрибасизлик сабабли фойдалана олишмади. Бу 3-курс талабаларининг “Ректор Кубоги”ни қўлга киритишига етарли бўлди. Шу тариқа ўтган финалда ютқазиб қўйган жамоа бу сафар чемпионликни нишонлашди.  

Финал ўйини якунлангач ғолибларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унда сўзга чиққан институт ректори Исроилов Шоакрам Холматович ҳазил тариқаси айнан шу каби мусобақалар туфайли мураббий-футболчи талабаларни институтда кўришларини таъкидлаб, уларга тегишли медаллар, диплом ва кўчма кубокни топширди. 


Айтиш керак, турли ёшдаги терма жамоаларда тўп сурадиган футболчиларнинг барчаси ўзлари таҳсил олаётган курс обрўси учун мусобақада майдонга тушганлигига гувоҳ бўлдик. Ваҳоланки, мусобақа Республика ёки шаҳар миқиёсида эмас, балки институт талабалари ўртасида ўтказилди. Институтда таҳсил олаётган барча футбол юлдузлари “Ректор Кубоги”ни беэътибор қолдиргани йўқ. Хусусан, Максимилян Фомин, Достон Абдураҳмонов, Зафар Сафоев, Сергей Рекун, Абдумажид Тоиров, Забиҳилло Ўринбоев, Абдумавлон Абдужалилов, Акмал Турсунбоев, Сарвар Отабоев ва Игорь Сергеев ўз жамоасининг ғалабаси учун майдонга чиқишди. 

Юқорида тақдирлаш маросимида институт ректори ҳам сўзга чиққани айтиб ўтгандик. Шоакрам Холматович ғолибларни тақдирлар экан, улардан хурсанд эканлигига алоҳида урғу бериб, ўйинларда астойдил ҳаракат қилишганини, мусобақага парда остидан қарамаганликларини таъкидлади. Ҳатто ҳазиллашиб, бу футболчилар олий лига баҳсларида ҳам стадионга келиб, майдонга тушиб, ўйнаб кетаверишларини, лекин “Ректор Кубоги”да учрашувларга жиддий тайёгарлик кўрганликларини, керак бўлса, машғулотларда қатнашганларини эслатиб ўтди.  


“РЕКТОР КУБОГИ” – 2015

ФИНАЛ

2-КУРС – 3-КУРС – 1:2 (0:2)

Бош ҳакам: М.Нурматов.

2-курс: Одамбой Эргашев, Акром Комилов, Равшан Хурсанов, Аббос Ўлмасбеков, Нуриддин Умаров, Баҳром Боев.

Захирадагилар: Равшан Ражабов, Тоҳир Алимуродов.

Бош мураббий: А.Тўлаганов.

3-курс: Санжар Қувватов, Алибобо Раҳматуллаев, Миржамол Қосимов, Аҳрор Умаржонов, У.Боқиев, Д.Толибжонов.

Захирадагилар: О.Икромов, У.Абдуллаев, А.Маҳсумов.

Бош мураббий: Б.Бобомуродов.

Голлар: Равшан Хурсанов – Алибобо Раҳматуллаев (2та).


Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика