"Реал"нинг ЕЧЛдаги ғолиблиги. Клаттенбург тан олди, Рамос финалда "Атлетико" дарвозасини офсайддан ишғол қилган
15 мая 2020 11:10
Новости
"Реал"нинг ЕЧЛдаги ғолиблиги. Клаттенбург тан олди, Рамос финалда "Атлетико" дарвозасини офсайддан ишғол қилган
"Ушбу финалда "Реал" биринчи бўлимдан сўнг ҳисобда олдинга чиқиб олди. Аммо, Рамос гол урган вазиятда офсайд бор эди. Биз буни танаффус пайтида тушундик. Катта кураш кечди ва менинг ёрдамчим вазиятни кўра олмай қолди.
Иккинчи бўлимда эса Пепе хато қилди ва ўз дарвозасига пенальти белгиланишига сабаб бўлди. У менга бу ҳар қанақасига 11 метрлик нуқта эмаслиги тушунтиришга уринди. Мен эса жавоб бердим: "Аслида сизларнинг биринчи голингиз бўлмаслиги керак эди", шундан сўнг у жимиб қолди, - дейди Клаттенбург.
Эслатиб ўтамиз, Пепенинг қўполлигидан сўнг пенальтини Антуан Гризманн аниқ ижро этолмаган, аммо 79-дақиқада Карраско гол уриб, ҳисобни тенглаштирган. Ўйин тақдири эса пенальтилар сериясида ҳал бўлган ва "Реал" яна чемпион.
"Атлетико" бунга қандай муносабат билдирди?
"Атлетико"нинг Twitter'даги саҳифаси Испаниянинг 3та бош нашрларидаги суратларни битта қилиб жамлаб, "ўйланган" смайлик билан жавоб қайтарди.
"Феде Вальверде ҳикояси". Унга Моратани йиқитишни ким айтганлиги маълум бўлди
Комментарии