RU

Последние новости

22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  3 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  1 21:55Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 21:31ЎФА Фабио Каннаварога қанча муддатли шартнома таклиф қилган? Тимур Кападзенинг термадаги тақдири нима бўлади?  36 21:13Фабрицио Романо: Ўзбекистон термасини "Олтин тўп" соҳиби бошқаради  51 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  2 20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  2 19:53"Парма" ҳужумчиси Англиянинг учта клуби эътиборига тушди  1 19:30Терма жамоа дарвозабони, Қосимовни ютган мураббий, 21 ёшли футболчи — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари   6 19:13Тўрақулов, Искандеров, Ҳожимирзаев, Сергеев ва бошқалар... Суперлига 23-тур рамзий терма жамоаси  2 18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  17 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  3 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  1 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0

"Реал"ни "Барселона"нинг 20 ёшли тарбияланувчиси мағлуб этди. Кукурелья янги Марселоми? Новости

"Реал"ни "Барселона"нинг 20 ёшли тарбияланувчиси мағлуб этди. Кукурелья янги Марселоми?

24 ноябрь куни ЛаЛиганинг 13-туридан ўрин олган баҳсда "Эйбар" Мадриднинг "Реал" клубини қабул қилди.

Бор-йўғи 6 минг кишига мўлжалланган "Мунисипаль де Ипуруа" стадионида ўтган учрашув кутилмаган натижа билан якунланди. Янги мураббий - Сантьяго Солари билан ажойиб натижаларни қайд эта бошлаган "Қироллик клуби" меҳмонда "калтаклан"ди. Ушбу муваффақиятсизликнинг асосий сабабчиси "Реал"да эмас, "Эйбар" сафида. Унинг исми Марк Кукурелья

1998 йилда туғилган Марк Кукурелья "Барселона" тарбияланувчиси ҳисобланади. 2012-2017 йилларда Ла Масияда футбол сирларини ўрганган Кукурелья 2018 йилда Каталония клуби билан шартнома имзолади. Кўк-анорранглилар жорий мавсум олдидан йигитчани "Эйбар"га ижарага беришди ва кутилмаганда у клубнинг асосий таркиб футболчисига айланиб олди. Ҳозиргача у ЛаЛиганинг 7та учрашувида майдонга тушишга улгурди. Голли паслари сони 2та.


"Реал"га қарши баҳс ҳақида

Сарлавҳада уни Марселога ўхшатганман, аммо 20 ёшли футболчи чап қанот ярим ҳимоячи ролида ҳаракат қилади. Шунга қарамасдан унинг соч турмаги, ҳужумдаги ҳаракатлари менга "Реал"нинг бразилиялик футболчисини эслатиб юборди. "Қироллик клуби"га қарши баҳсдаги илк голли ҳужумни Кукурелья бошлаб берди. Рақибнинг хавфли вазияти бартараф этилганидан сўнг, Марк тўп билан марказ бўйлаб катта тезликда олдинга югурди ва тўпни қайтиб олиш ниятида уни чап қанотдаги жамоадошига узатди.

Кукунинг ғоясини тушунган Фабиан Орельяна тўпни унинг йўлига ташлаб берди. Кукурелья жарима майдончасига киради ва тўпни марказда очиқ турган Кикега узтади.

Биринчи зарбани "Реал" дарвозабони Тибо Куртуа қайтарди, аммо Гонсало Эскалантенинг бетартиб ҳаракатлари гол билан якунланади. Ҳакам VARдаги ёрдамчилари орқали офсайд йўқлигини билади ва голни ҳисобга олади.

Кукурелья ўйин давомида бир неча марта чап қанотдан тўпни рақиб жарима майдончасига узатиб берди ва уларнинг деярли барчаси ўз манзилига етиб борди. Куку иккинчи голда "Реал" сафида илк мавсумини ўтказаётган Альваро Одриосоладан ақллироқ бўлиб чиқди. Узатма қабул қилишда рақибини шошириб қўйган 20 ёшли футболчи бир ҳаракат билан тўпни олиб қўйди ва тезда Серхи Энрикка пас бериб, майдонни яхши кўра олишини исботлади.

Учинчи гол ҳам Кукурелья туфайли урилди десам адашмаган бўламан. "Қуролчилар"нинг ўнг қанотдан старт олган ҳужуми қарама-қарши қанотга кўчди. Жингалак сочли "Эйбар" ярим ҳимоячиси тўпни эгаллаб олди ва бир қарашда Серхи Энрикда гол уриш учун яхши имконият бор деб ҳисоблади. Узатма амалга ошди, бироқ тўп Энрикдан ўтиб, Кикега тушди ва мезбон жамоа ҳужумчиси бўш дарвозани ишғол қилди.

"Эйбар"нинг ҳамма голли ҳужуми Марк Кукурельянинг узатмаси орқали амалга ошди. Тўғри, ўша қанотда тажрибасиз Одриосола ўйнади, аммо 20 ёшли ярим ҳимоячи ҳам ЛаЛигада дебют мавсумини ўтказмоқда. Футболчи бошини кўтарганда вазиятни тўғри баҳолай олиши ҳамда қарор қабул қилишда адашмаслиги уни ёрқин келажак кутаётганини билдиради. Бунинг устига ярим ҳимоячи катта тезлик ва кучли техникага эга. Қисқача қилиб айтганда, Кукуга Ла Масияда олган билимлар ас қотмоқда. Тез орада сайтимизда ушбу футболчига йирик клублар қизиқиш билдираётганини ўқиб қолишингиз ҳеч гап эмас.

TAS-IX

 


TAS-IX эмас


Рейтинг: +28   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика