RU

Последние новости

10:41“Арсенал“ 19 ёшли футболчи учун курашда “Челси“ни "енгди"  1 10:08ПСЖ украиналик футболчининг трансфери учун қанча сарфлаши маълум  0 09:35ЦСКА вингери Туркия клубига ўтиши мумкин  1 09:04“У футбол ва футбол учун яшайди.“ Карлес Пуйоль Роналду ҳақида  4 08:30Хакан Чалханоглу фаолиятини бошқа жамоада давом эттириши мумкин  0 07:55Суперлига. "Навбаҳор" ва "Хоразм" жамоалари мағлубиятга учради. "Сурхон" ва "Нефтчи" баҳсида эса ҳисоб очилмади  0 07:53Диего Симеоне йирик мағлубият сабабини маълум қилди  17 07:22Клублар ўртасидаги ЖЧ. Яна бир учрашувда ҳисоб очилмади  2 02:05Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ "Атлетико"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, мадридликлар ўйинни бир киши кам бўлиб тугатишди  23 01:10Февзи Давлетов: "Ўйинга тузган режамиз иш берди, аммо бироз реализация етишмади"  6 01:01Виталий Левченко: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак"  11 00:55Ҳаким Фузайлов: "Шундай юқори талаблар орқали ўзбек футболи тартибланиб боради"  1 00:10"Барселона" Рэшфорд бўйича қарор қабул қилди  3 23:37Вадим Абрамов: "Бу ташкилотнинг ички иши, ушбу ишларни сизлар муҳокама қилиш ва ёзишларингиз керак"  5 23:27Сергей Лушчан: "Биринчи бўлимда деярли юз фоизлик вазият бўлди, аммо..."  5

"Реал"га кучлироқ рақиб беринг — "Ливерпуль" бўлмади Новости

"Реал"га кучлироқ рақиб беринг — "Ливерпуль" бўлмади

"Реал Мадрид" "Ливерпул"ни яна мағлуб этган учрашувда Камавинга яққол ажралиб турди, Начо эса Салоҳни "ёпиб қўйди".

Карло Анчелотти Чемпионлар лигасидаги хатолардан хулоса чиқарди — бу муҳим ҳислат. Папа Карлодек катта ютуқларга эришган тажрибали мураббий хатосини тан олиб, ўз устида ишлашига эса алоҳида "респект".

Эътибор берсак, Анчелоттининг мураббийлик фаолиятида бир нохуш тенденция мавжуд. Карлонинг жамоалари Чемпионлар Лигасида тўсатдан ва кескин ўзгариб туради (яхши томонга), аммо яна бир ҳақиқат борки, айнан ЕЧЛ плей-офф босқичининг биринчи ўйинида ғалаба қозониб, жавоб баҳсида даҳшатли тушни бошдан кечиришлари ҳам кўп учраб туради.


"Челси" билан жавоб учрашувини эсланг (Модричнинг сеҳирли узатмаси ва жокер Родриго бўлмаганида худо билади уёғи қандай кетарди). Ёки Дортмунд билан жавоб ўйини (фақатгина ёш Каземиро "пожар"ни ўчирганди). Ёки бироз узоқроқ ўтмишга қайтиб, "Депортиво"га қарши баҳсни эсланг (Милан Испания терма жамоасининг ҳозирги спорт директори Лукадан "тарсаки еганди").

Шу боис Анчелотти "Ливерпуль" билан беллашувдан аввал "нохуш тажрибанинг такрорланишига йўл қўймаслик керак", деганда Карло ота шунчаки мулозамат қилмаганди. Мендаги маълумотларга қараганда, Анчелотти шогирдларига "Манчестер Юнайтед" билан ўйин, Нуньес, Гакпо ва Салоҳнинг голлар шоуси уюштиргани видеосини қўйиб берган. Яъни у тажрибали футболчилари бўлишига қарамай, бўшашиш оқибати қандай бўлишини кўрсатиб, огоҳлантириб қўйган.



Бироқ 7:0 "Ливерпул"нинг бир марталик спектакли бўлиб чиқди. Лекин жавоб баҳсидан аввал Анчелотти таваккал қилишни истамади ва профессор Модрич ва Кроос ёнига бир қатор жароҳатлардан сўнг оптимал формасини тиклай олмаётган Тчуаменини эмас, бевосита таянч ярим ҳимоячи бўлмасада, ўз кучига ишончи ортиб бораётган Камавингани қўйди.

Бу жиддий ва шу билан бирга муҳим қарор эди. Чунки "Ливерпул"га қарши ўйин давомида таянч зонасига қўйилган Камавинга марказни "ёндирди". У тўп билан муомала қилишда устунлик қилди (олдингидек ҳимоядан чиқишда ҳам хатоларга йўл қўймади) ва тўпсиз ўйинда қизиққонлик қилиб, олдинга ташланиб, жойини бўш қолдирмади.

Ўйин сифати бўйича Камавинга "Реал Мадрид" сафидаги энг яхши ўйинларидан бирини ўтказди. Бу Редондо, Макелеле ва Зеедорф қоришмасидек эди. У позицион ҳимояда анча ўсди, хатолар сонини минималлаштирди ва ҳатто Каземиро ҳам қила олмайдиган иш — ҳужумларни ривожлантиришда ўта фаол бўлди.



"Ливерпуль" устидан қозонилган ғалабага қўшган ҳиссаси бўйича Камавинганинг ёнига фақат Мо Салаҳни "ўчириб қўйган" Начо тушиши мумкин. Ҳимояда ишончли ҳаракат қилган Начо, ҳужумларга қўшилишда ҳатто Менди ва Алабадан ҳам яхшироқ кўринди. Бир нарса аниқ, Начо ЛДЛФдан Испания терма жамоасига чақирув кутяпти.

"Реал" "Ливерпул"ни икки бор таслим этди. Лекин Анчелотти "Энфилд"даги ғалабадан кўра кўпроқ, Мадриддаги учрашувда муҳимроқ роль ўйнади. Нега, дейсизми? Чунки "Реал Мадрид" футболчилари қийин вазиятда ўйинни қандай буриб юборишни яхши билишади, лекин ҳар доим ҳам устунликдан келиб чиқиб, прагматик ўйин кўрсатиб, ижобий натижани сақлаб қолиш учун ўйнашни билишмайди.

Ғалатироқ эшитилар, аммо охирги 8 учрашувдан 7 тасида таслим этилган "Ливерпул" бу мавсумда "Реал Мадрид"нинг хотиржам, очиқчасига маҳорат эвазига ғалаба қўлга киритилган, бир текисдаги учрашувидаги "дежурный" рақиб бўлиб берди. Шу сабаб, бу тўқнашувда "Ливерпуль" "Реал"га муносиб қаршилик кўрсата олмади десак, инглиз клуби мухлислари хафа бўлишмас.

Энди "Ливерпуль" бор эътиборини АПЛга, ЕЧЛ йўлланмасини қўлга киритишга, қаратади, "Реал" эса севимли мусобақаси 1/4 финалида ким рақиб бўлишини кутади.

Автор : Omonjon To`xtamirzayev
Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика