RU

Последние новости

18:59Осиё Кубоги U-23. Ўзбекистон жой олган гуруҳда Жанубий Корея ва Эрон муроса кўчасини танлади  2 18:49"Пахтакор" янги мавсумга тайёргарликни бошлади  1 18:46U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон U-23 - Ливан U-23 (матнли трансляция)  16 18:30Испания Кубоги 1/8 финалига қуръа ташланди  1 17:44"Хоразм" сербиялик дарвозабон билан шартнома имзолади  1 17:06"Пахтакор"нинг ироқлик легионерлари визасини янгилай олмаяпти  8 16:45Тони Пулис: "Агар имконият берилса, Флетчер МЮ учун энг яхши мураббий бўлиши мумкин"  2 16:17Абдуқодир Ҳусанов сайёранинг энг тезкор 10 нафар футболчиси қаторига кирадими?  2 15:05Тимур Кападзе: "Ўйлайманки, "Навбаҳор"да молиявий муаммолар бўлмайди"   17 14:45"Бунёдкор" хорватиялик легионер билан хайрлашди  1 14:20Забиҳилло Ўринбоев: "Ўтган йилги ички муаммоларни ҳозир айтиш нотўғри. Хатолардан хулоса чиқарамиз"  1 14:02МЮ вақтинчалик мураббий масаласида Сульшер ва Кэррик билан учрашув ўтказади  6 13:35Неймар ва "Сантос" шартномани 2026 йил якунига қадар узайтиришди  0 13:02Бугунги ўйинлар: Ўзбекистон U-23 — Ливан U-23, Ҳусанов “Сити” билан уйда ва бошқалар  3 12:56Месси ижтимоий тармоқлар ҳақида: "Гоҳида кимдандир "отписка" қилишни хоҳлайман, лекин бунинг оқибатларини биламан"  12

"Реал"да Мбаппенинг ўтишига ишонч ортмоқда. Перес "Барса"га "маънан зарба" бермоқчи Новости

"Реал"да Мбаппенинг ўтишига ишонч ортмоқда. Перес "Барса"га "маънан зарба" бермоқчи

"Реал" ПСЖдан Килиан Мбаппенинг ўтиши устида ишламоқда.

Сўнгги кунлар "Реал"да Килианнинг ўтиши борасидаги ишонч жуда ўсди, аммо масала ҳали ёпилмаган.

Флорентино Перес Мбаппе билан шартнома имзолаш устида ишлашда давом этмоқда. У янги "галактико" билан шартнома имзолаб реконструкция қилинган "Сантьяго Бернабеу"ни очмоқчи, шунингдек у молиявий муаммолар ва ўйинчиларни ўз сафига ўтишга кўндириш (сўнгги мисол – "Тоттенхэм" учун "Барселона"ни рад этган Лукас Бергвалль) билан боғлиқ қийинчиликларни бошдан кечираётган "Барселона"га "маънан зарба" бермоқчи.

"Реал" кийим алмаштириш хонасида Мбаппенинг ёзда жамоага қўшилишига ишонч ошган. "Ҳаракатлар кўринмоқда. Нимадир рўй бермоқда... Ҳозирча шу", – дея маълум қилди кийим алмаштириш хонасидаги манба. Жамоада Мбаппе ва "Бавария" ҳимоячиси Альфонсо Дэвис ҳақида тез-тез гапирилмоқда.

Қайд этилишича, "Реал" ўтган ёзда Харри Кейн ёки Кай Хаверц билан шартнома имзоламади, сабаби ушбу трансферлар амалга ошган тақдирда 2024 йилнинг ёзида Мбаппенинг ўтишига пул етмасди. Ўшанда Перес, Хосе Анхель Санчес ва Хуни Калафат Килианнинг трансфери учун масалани кейинги суришга қарор қилишган.

Мбаппе жорий мавсум ПСЖ таркибида 28та ўйинда майдонга тушиб, 29та гол ва 7та ассист қайд этди.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика