"Реал" Яссин Буну борасида музокараларни бошлади
12 авг 2023 12:22
Новости
Мадриднинг "Реал" клуби "Севилья" билан Яссин Буну учун музокараларни бошлади, деб хабар берди "Marca".
Мадридликлар Тибо Куртуанинг оғир жароҳати, шунингдек, бельгиялик ўйинчининг ўринбосари Андрей Лунинга бўлган ишончсизлик туфайли янги посбонга муҳтож.
"Реал"га дарвозабоннинг бўйи (192 сантиметр), харизмаси ва Ла Лигадаги тажрибаси (157 иа ўйин) ёқади. Яссин Бунунинг шартномасидаги товон пули – 50 миллион евро. "Реал" бунча пул тўламайди, аммо "Севилья" молиявий муаммолар туфайли етакчи ўйинчиларни сотишга очиқ ва эҳтимол, нархни пасайтиришга ҳам тайёр.
Похожие новости
championat.asia
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Родриго тиззасидан операция қилинди
Ла Лига. Ламин Ямалнинг голи "Барселона"га меҳмонда "Атлетик"га қарши ўйинда ғалаба тақдим этди
Комментарии