"Реал" хавбеки сафдан чиқди
17 янв 16:48
Новости
Футболчи Испания Кубоги доирасида "Сельта"га қарши ўйинда жароҳат олган.
"Marca" хабарига кўра, футболчи ўйин давомида бир неча марта ўзини ноқулай ҳис қилган. Шу сабабли у баҳсни жароҳат билан якунлаган.
Кейинчалик клубнинг тиббий штаби Камавинганинг чап оёғи мушакларида жароҳат борлигини аниқлаган. Манбанинг ёзишича, футболчи шу сабабли 3 ҳафта ўйинларда қатнаша олмайди. У 9 февраль кунги "Атлетико"га қарши ўйингача сафга қайтиши кутилмоқда.
Ушбу мавсумда Камавинга Испания чемпионатининг 8 ўйинида қатнашди ва 2 ассист қайд этди.
Комментарии