"Реал" ва ПСЖ Уго Льорисга даъвогарлик қилмоқда
09 дек 2016 16:49
Новости
"Реал" ва ПСЖ Уго Льорисга даъвогарлик қилмоқда
Мадриднинг "Реал" клуби ва Франциянинг ПСЖ жамоаси Англиянинг "Тоттенхэм" клуби дарвозабони Уго Льорисга қизиқиш билдирмоқда.
The Daily Mail нашрининг хабарига кўра иккала жамоа ҳам, футболчи билан шартнома узайтиришдаги қийинчиликлардан фойдаланиб қолишмоқчи.
Тажрибали дарвозабоннинг жамоа билан амалдаги шартномаси уч йилдан сўнг якунига етади. Футболчи ва клуб раҳбарлари янги шартнома бўйича музокара олиб бормоқда, аммо молиявий масалалар бўйича бир тўхтамга келишгани йўқ.
Эслатиб ўтамиз, Уго Льорис бу йилги АПЛ чемпионатида "Тоттенхэм" таркибида 12 учрашувда майдонга тушиб ўз дарвозасидан 9 бор тўп олиб чиққан. Посбон 12 учрашувнинг 5 тасида ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолган.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўз уйида "Манчестер Сити"га ютқазди
"Хоразм" Суперлигада қолди, "Бухоро" Нукусга боради
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Николя Пепе: "Роналду Месси ҳақида жуда кўп гапиради. "Наруто"да ким тинмай валдирайди? Саске. Ким жим юради? Наруто"
Комментарии