RU

Последние новости

10:00Стивен Жеррард Чемпионшип жамоасини бошқариши мумкин  1 09:32"Реал" Винисиусга нарх қўйди  6 09:07Лионель Месси: "Умид қиламанки, қачондир қайтаман"  1 08:41Италия МТЖ собиқ мураббийи "Ал Садд" бош мураббийи бўлади (Фабрицио Романо)  2 08:16Футзал. Бугун бронза учун майдонга тушамиз  0 07:50U-17 Жаҳон чемпионати. Осиёнинг иккита жамоаси плей-оффда. Кечаги кун натижалари билан танишинг  1 07:18U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун бизни гуруҳдаги ҳал қилувчи учрашув кутиб турибди  12 01:19МЛС клублари лигага Неймар келишини хоҳлашмаяпти, улар бразилияликни "бош оғриғи" сифатида кўришмоқда  3 00:46Родриго “Реал”даги ролидан тобора норози бўлмоқда ва январда клубни тарк этиши мумкин  0 00:15Туркияда 1000 дан ортиқ футболчи қимор можароси сабабли четлатилди. Рўйхатда "Галатасарой" ва "Бешиктош" ўйинчилари ҳам бор  5 23:35Суперлига. "Сурхон" – "Шўртан" 1:0  0 23:24Ўзбекистон терма жамоасининг Дубайдаги машғулоти  3 22:57 8 та ўйиндан бери ғалаба қозона олмаётган "Аталанта" Юрични ишдан бўшатди  3 22:04Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг расмий машғулоти  5 21:15Февзи Давлетов: "Рустам Турдимуродов жамоада қоладими? Тўғриси, бу саволга жавоб бериш мен учун қийин"  11

"Реал" ва "Наполи" "Аталанта" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда Новости

"Реал" ва "Наполи" "Аталанта" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда

Мадриднинг "Реал" клуби келажакда Карим Бензема ўрнини босадиган ҳужумчи қидирмоқда.

Италия матбуоти "Аталанта" ҳужумчиси Расмус Хойлунн Мадрид клубининг радарига тушиб қолгани ҳақида хабар бермоқда. Даниялик футболчига "Наполи" ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Карим Бензема ҳозирда "Реал Мадрид"нинг асосий ўйинчиларидан бири. Бироқ сўнгги пайтларда 2022 йилги "Олтин тўп" соҳиби кўпроқ жароҳатларни даволаш билан банд ва ҳар доим ҳам Карло Анчелотти ихтиёрида эмас.

"Реал" узоқ вақтдан бери Килиан Мбаппе билан шартнома имзолаш орқали ҳужумни кучайтирмоқчи эди. Бироқ якунда франциялик футболчи ПСЖда қолди, Мадриднинг яна бир трансфер мақсади Эрлинг Ҳоланд эса "Манчестер Сити"га ўтди.

"Il Corriere del Mezzogiorno" хабарига кўра, "Реал" А Сериядан футболчи сотиб олиши мумкин. 20 ёшли даниялик футболчи жорий мавсумдан бошлаб "Аталанта"да ўйнамоқда.

Тўпурар Италияда тобора кучайиб боряпти. У ушбу мавсум А Серияда 17 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди. Унга анча кучли клубларнинг скаутлари эътибор қаратди.

Хойлуннга "Реал"дан ташқари "Наполи" ҳам қизиқмоқда. Агар "адзурри" ёзда ўзининг энг яхши тўпурари Виктор Осимхенни сотишга қарор қилса, янги ҳужумчи керак бўлади.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика