"Реал Сосьедад" бош мураббийи билан шартномани узайтирди
24 дек 2020 12:43
Новости
"Реал Сосьедад" бош мураббийи билан шартномани узайтирди
Мутахассис яна бир неча йиллар давомида Сан-Себастьян клубида бўлади.
"Реал Сосьедад" бош мураббийи Иманоль Альгуасиль клуб билан шартномасини 2023 йилнинг июнига қадар узайтирди.
Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда. Мутахассис билан тузилган олдинги шартнома жорий мавсумнинг сўнггига қадар мўлжалланган эди.
Альгуасиль "Реал Сосьедад"нинг асосий жамоасини 2018 йилнинг декабридан бери бошқаради. Басклар жорий мавсум Ла Лига турнир жадвалида 15 турдан сўнг 3-ўринда боришмоқда.
Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Комментарии