"Реал" қишки трансферлар ойнасида янги ўйинчи харид қилмоқчи эмас. Нега?
22 окт 2019 10:19
Новости
"Реал" қишки трансферлар ойнасида янги ўйинчи харид қилмоқчи эмас. Нега?
Мадриднинг "Реал" клуби келаси ёзда амалга ошиши мумкин бўлган трансфер учун маблағ йиғмоқчи.
"Қироллик клуби" раҳбарияти бу ишни ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе учун амалга оширмоқчи.
Хабар қилинишича, 20 ёшли форвард "Реал" президенти Флорентино Переснинг энг катта мақсади бўлиб турибди.
Клуб босси шу туфайли 2019/20 йилги мавсум қишида янги футболчиларни сотиб олмоқчи эмас.
Аммо, трансфер буткул бўлмайди дейишга ҳали эрта, чунки ҳозирги таркибдан кимдир бошқа клубга сотилса трансфер қилиш имконияти юзага келади.
Мбаппе жорий мавсум парижликлар таркибида 7та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол ва 3та ассист қайд этди. Унинг ПСЖ билан тузган шартномаси 2022 йил ёзига қадар амал қилади.

Похожие новости
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?
Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин
Комментарии