"Реал" - ПСЖ – муддатидан олдинги финал. Мадридликлар тажрибалироқ, уларга устунликни бераман". Анелька ЧЛ ҳақида
11 фев 2022 10:15
Новости
"Реал" - ПСЖ – муддатидан олдинги финал. Мадридликлар тажрибалироқ, уларга устунликни бераман". Анелька ЧЛ ҳақида
"Реал" ва ПСЖ собиқ ҳужумчиси Николя Анелька жамоаларнинг Чемпионлар Лигаси 1/8 финал учрашувидаги тўқнашуви ҳақида гапирди.
"Бу муддатидан олдинги финал, ҳамма нарса бўлиши мумкин. Икки ажойиб, икки буюк клуб. Мен бироз устунликни "Реал"га бераман, сабаби улар тажрибалироқ. Бу босқичга келганида, у жуда ҳам кучли жамоани намойиш этади.
ПСЖда ҳам ажойиб футболчилар бор, улар ҳам керакли натижаларга эришишлари мумкин", - дейди Анелька.
"Реал" ва ПСЖ ўртасидаги илк ўйин 15 февралда, иккинчиси эса 9 мартда бўлиб ўтади.
Похожие новости
championat.asia
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Ла Лига. "Барселона" муҳим учрашувда "Атлетико"ни мағлубиятга учратди
Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда
Комментарии