"Реал" Мбаппедан буткул воз кечмоқчи
20 сен 2022 21:10
Новости
"Реал" Мбаппедан буткул воз кечмоқчи
Мадриднинг “Реал” клуби Франция терма жамоаси ва ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппени ўз сафига қўшиб олмоқчи эмас.
"Қироллик клуби" 23 ёшли ҳужумчининг ўзи "Сантьяго Бернабеу"га ўтиш истагини билдирмагунча уни сотиб олишга уринмасликларини таъкидлаган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсум охирида томонлар музокаралар олиб боришган ва келишувга яқин турганди, бироқ сўнгги дақиқада Килиан фикрини ўзгартириб, парижликлар билан янги уч йиллик шартнома имзолади.
Франция чемпионатининг жорий мавсумида Мбаппе 7 та ўйин ўтказиб, 7 та гол урди.
Похожие новости
championat.asia
Саудиянинг "Ал-Аҳли" клуби Винисиус Жуниорга 1 миллиард евро миқдорида шартнома таклиф қилмоқчи
ЕЧЛ. "Барселона" бироз асабий ўтган ўйинда "Славия"ни мағлубиятга учратди
2024/2025 йилги мавсумнинг энг сердаромад 20 та футбол клуби эълон қилинди
Расман: "Металлург" қайта тикланди
Комментарии