“Реал Мадрид“ ярим ҳимояни кучайтириш учун учта футболчи номзодини кўриб чиқмоқда
16 мая 09:53
Новости
“Реал Мадрид“ ярим ҳимояни кучайтириш учун учта футболчи номзодини кўриб чиқмоқда
Мадриднинг “Реал” клуби ярим ҳимоя чизиғини кучайтира оладиган 3 нафар футболчи билан шартнома имзолаш имкониятини ўрганмоқда, деб хабар беради COPE.
Манба берган хабарга кўра, “қаймоқранглилар“нинг рўйхатига “Милан“ ярим ҳимоячиси Тейани Рейндерс, “Штутгарт“ ярим ҳимоячиси Ангело Штиллер ва “Байер“ ярим ҳимоячиси Эксекиэль Паласиос киритилган.
Қайд этилишича, Рейндерс учун курашда испан грандига футболчи учун 70 миллион евро тўлашга тайёр бўлган “Манчестер Сити” рақиблик қилиши мумкин. Ўз навбатида Штиллер “Реал“га 36,5 миллион еврога тушиши мумкин. Паласиоснинг нархи эса 40 миллион еврога баҳоланмоқда.
Похожие новости
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Эшитдик-да! "Навбаҳор" тез орада янги мураббийни таништиради
Комментарии