RU

Последние новости

09:30Канте Европага қайтиши мумкин  0 09:02МЮ қишда АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  0 08:33Суперлига. Бугун "Бухоро" яна "Бобур Арена"да ўйнайди  6 08:08БАА. "Ўзбек дербиси"да ҳамюртларимиз Sofascore томонидан неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:41Sofascore. Тўпурарлар пойгасида пешқадам бўлиб олган Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  3 00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  1 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  19 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  8 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  1 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  6 22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 21:53Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалаба қозонди  0

"Реал Мадрид" Холанд учун Азарни қурбон қилишга тайёр, белгиялик вингер "Челси"га қайтишни истайди Новости

"Реал Мадрид" Холанд учун Азарни қурбон қилишга тайёр, белгиялик вингер "Челси"га қайтишни истайди

Эден Азар "Челси"га қайтиши мумкин.

Инсайдер Хосе Феликс Диаснинг сўзларига кўра, бельгиялик футболчи Лондонга кўчиб ўтишдан манфаатдор. Журналист Рамон Альварес де Моннинг айтишича, "Реал" ва "Челси" аллақачон музокараларга киришган.

"Реал Мадрид" Холанд трансфери учун Азарни қурбон қилишга тайёр

• Азарнинг маошидан қутулиш Пересга Килиан Мбаппе ва Эрлинг Холандни бир вақтнинг ўзида қўлга киритиш учун муҳим қадамдир. Эден солиқлардан ташқари йилига тахминан 15 миллион евро ишлаб олади, у Гарет Бэйл билан биргаликда "Реал"даги энг юқори маош соҳиби ҳисобланади. Иккаласи ҳам майдонда деярли кўринмайди, лекин Гарет билан вазият ҳал бўлди: мадридликлар футболчининг ёзда тугайдиган шартномасини узайтирмайди.

• Эден 2024 йилгача мўлжалланган шартнома имзолаган, бу эса жамоа учун муаммолардан биридир. "Реал Мадрид" Азарнинг нопрофессионаллиги ва доимий жароҳатларидан ҳафсаласи пир бўлди. Бельгиялик ўйинчи саломатлигида ҳам унчалик фойдаси тегишига ишонч йўқ: у Винисиусни таркибдан сиқиб чиқариб юборолмайди, ўнг қанотда эса Анчелотти Родриго ёки Асенсиони афзал кўради.

• Азар мураббий билан дўстона муносабатда эмас. Футболчи Анчелотти уни деярли майдонга туширмаётганидан жуда норози. 

• "Реал Мадрид" Эрлинг Холандни сотиб олмоқчи. Мбаппе билан битим имзоланиши билан боғлиқ вазият ижобий тус олаётгандек, норвегиялик форварднинг кўчиб ўтиши эса саволлар пайдо бўлмоқда. Германиянинг Bild нашри "Ман Сити" ушбу пойгада пешқадам, "Реал Мадрид" эса ундан ортда қолмоқда, деб ёзмоқда. Гап шундаки, "Реал" Мбаппенинг трансферини инобатга олган ҳолда, 2022 йилнинг ёзида Холандни сотиб олиш керакми ёки йўқми, бу ҳақда ҳали бир қарорга келгани йўқ.

Эрлинг "Реал Мадрид"га жуда қимматга тушади. Қўшимча тўловларнинг кўплиги туфайли аниқ рақамлар келтирилмаган, Холанднинг агенти Мино Райола ва отаси "ёғли" сумма сураши турган гап. Азарнинг маошидан халос бўлиш эса норвегиялик футболчи билан музокараларга киришишга йўл очади.

• "Реал" "Челси" ҳимоячиси Рис Жеймсга қизиқиш билдирмоқда, у назарий жиҳатдан Азар учун келишувнинг бир қисми бўлиши мумкин. Аммо 22 ёшли инглиз Тухель қўл остида жуда муҳим вазифани бажаради, шу боис бу келишувга рози бўлиш жуда қийин бўлади. Буни Флорентино Перес ҳам тушунади.

Нега айнан Челси?

• Футболчининг ўзи "Челси"га ўтишни талаб қилмоқда: Азар Тухель билан ишлашни хоҳлайди ва у ўз фаолиятини айнан қадрдон клубида қайта жонлантиришига ишонади. Қайтиш учун Эден маошининг катта қисмидан воз кечишга тайёр, футболчига бошқа жиддий даъвогарлар ҳам йўқ.

• "Челси" Азарни қайтаришга тайёр, фақат маошини сезиларли равишда қисқартиришга рози бўлса. Назарий жиҳатдан, Бэйлнинг "Тоттенхем"га ижарага берилиши сценарийси такрорланиши мумкин. 

• Marca хабарига кўра, бельгиялик футболчининг тўлиқ трансфери ҳали муҳокама қилинмаган. "Челси" узоқ муддатли шартномани тузмоқчи эмас. 

Азар билан боғлиқ муаммоларга қарамай, унинг қайтиши гўзал ҳикояга ўхшайди.

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика