RU

Последние новости

10:30Раулга Европанинг учта жамоасидан таклиф бор  0 10:02“Арсенал“ ҳужумчисига Саудия жамоаси таклиф билан чиқди  1 09:51Денис Коростиченко: "Ўзбекистон U-16 терма жамоасига ёрдамим керак бўлган барча жабҳада кўмаклашишга тайёрман. "Локомотив" - "Олимпик" ўйинида ...га мухлислик қилдим"  0 09:34Финалдаги мағлубиятдан сўнг МЮ тўрт нафар футболчи билан хайрлашишга тайёр  6 09:06Вардига Ла Лигадан таклиф бор  0 08:40“Челси“ ва “Ливерпуль“ 18 ёшли футболчи учун курашмоқда  0 08:13Онана ушбу натижага эришган тарихдаги илк футболчи  3 07:47“Реал“ мавсумнинг энг яхши футболчисини аниқлади  7 07:20Суперлига. Бугун 11-турга старт берилади. Қаршида етакчилар тўқнашуви бўлиб ўтади  11 02:07U21 биринчилиги. Бир ўйинда 13 та карточка, 7 гол урилган ўйинда "Навбаҳор" ғолиб, пешқадамдан йирик ғалаба: 10-тур натижалари билан танишинг (+ЖАДВАЛ)  2 00:50Алан Ширер: "Аморим билан барчаси ёмонлашди"  7 00:29"Реал" Хаби Алонсо тайинловини қачон эълон қилади?  3 23:49Месси фаолиятидаги энг севимли голини айтди  10 23:14Бэйл: "Тоттенхэм" қарғишдан қутулди"  8 22:44Расман: "Барселона" Рафинья билан шартномани узайтирди  1

ЕЧЛ. “Реал” иродали ғалабага эришди, Роналдудан дубль Новости

ЕЧЛ. “Реал” иродали ғалабага эришди, Роналдудан дубль

ЕЧЛ доирасида нимчорак финал босқичидан ўрин олган ўйинда “Реал” ПСЖни ўз майдонида қабул қилди.

“Реал Мадрид” — ПСЖ 3:1

Голлар: 0:1 – 33 Рабьо, 1:1 – 45, пенальти Роналду, 2:1 – 83 Роналду, 3:1 – 86 Марсело.

“Реал Мадрид”: Навас, Варан, Марсело, Начо, Рамос, Модрич, Каземиро (Васкес, 79), Иско (Асенсио, 79), Кроос, Роналду, Бензема (Бэйл, 68).

ПСЖ: Ареоля, Маркиньос, Берчиче, Дани Алвес, Кимпембе, Верратти, Ло Чельсо (Дракслер, 84), Рабьо, Неймар, Мбаппе, Кавани (Менье, 66).

Огоҳлантиришлар: Неймар (14), Ло Чельсо (25), Иско (32), Рабьо (64), Начо (78), Менье (90).

Реал Мадрид

Криштиану Роналду - 45', Криштиану Роналду - 83', Марсело - 86'

Лига Чемпионов УЕФА. Плей-офф . Тур 1/8

15/02/2018, 00:45

1
:
3
Завершен

ПСЖ

Адриен Рабьо - 33'

Стадион: Estadio Santiago Bernabeu, 78158 зрителей

Главный судья: Джанлука Роччи

45'
90'
33'  Иcкo
45'  Криштиану Роналду
68'  Карим Бензема (Гарет Бэйл)
78'  Начо Фернандес
79'  Каземиро (Лукас Васкес)
79'  Иcкo (Марко Асенсио)
83'  Криштиану Роналду
86'  Марсело
86'  Марко Асенсио
15'  Неймар
25'  Джовани Ло Чельсо
33'  Адриен Рабьо
64'  Адриен Рабьо
66'  Эдинсон Кавани (Тома Менье)
84'  Джовани Ло Чельсо (Юлиан Дракслер)
90'  Тома Менье


Ассалому алайкум, азиз футбол мухлислари! Барчангизни улкан футбол оқшоми билан биргаликда улуғ шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд айёми билан муборакбод этамиз!

Экран қаршисига яхшилаб ўрнашиб олинг! Зеро, бугун сизни дахшатли ўйин кутаётганига шубҳамиз йўқ. Телефонингиз браузерида эса CА ёниқ турса, асло хато қилмаган бўласиз, ишонаверинг!

“Реал Мадрид” — ПСЖ ўйинининг муҳим ҳолатларини матнли трансляциямизда ҳам кузатиб боришни таклиф қиламиз!

Кучли жамоага омад тилаб қоламиз!

Криштиану Роналдунинг хитойлик мухлиси

1. Демак бошладик, ўйинга старт берилди. 

“Реал” кучли прессинг билан ўйинни бошлади

3-дақиқа. Роналдудан зарбаа, бироз ноаниқ кетди

5-дақиқа. 
Марсело ажойиб тарзда ПСЖ жарима майдончасига кириб борди, аммо ҳимоячилар ҳушёр

5-дақиқа. Кроосдан зарба, қайтарилди

7-дақиқа. ПСЖдан илк ҳужум ва илк зарба, бироз ноаниқ кетди

9-дақиқа. Марсело ва Дани Алвеш тўқнашиб кетди. Марсело жароҳат олиб майдонда ётибди

Марселонинг жароҳати жиддий бўлиб чиқмади, у майдонга қайтди

15-дақиқа. Бироз аввал тўпни қўли билан ўйнаган Неймар, Начога қўполлик ишлатди ва ўйиндаги илк сариқ карточкани олди

22-дақиқа. Ўйиннинг шиддати пасайди

25-дақиқа. Вератти хато қилди, Ло Чельсо Искога қарши қўполлик ишлатди ва сариқ карточка олди

26-дақиқа. Роналдунинг жаримадан йўллаган зарбаси осмон-у фалакка кетди. Раҳматли, Хожибой Тожибоевнинг таъбири билан айтганда “Турган жойида тепага тепди”

28-дақиқа. Роналдуда яна бир имконият. Бирга-бир вазиятдан гол ура олмади. Ареола юзлари билан тўпни қайтарди

Ҳозирча устунлик “Реал” томонида

Параллел ўтаётган ўйинда Юрген Клопп шогирдлари “Порту” дарвозасига 4 дақиқа ичида 2 та гол урди

33-дақиқа. Гоооооол. Адриен Рабьо дарвозани ишғол қилди 

37-дақиқа. Роналдуда яхши имконият бўлди ва аммо яна осмонга тепди, эҳҳҳ

38-дақиқа. Каванииии. Эдинсон иккинчи голни уришига бир баҳя қолди

44-дақиқа. Ўшa “машҳур” Бенземадан ажойиб зарба, Ареоладан сейв

44-дақиқа. Пенальти ПСЖ дарвозасига

Гоооооол. Роналду Кроос томонидан ишланган пенальтини голга айлантирди

Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча 1:1. Танаффус қиламиз, азиз мухлислар!

Кириштиану Роналдуни табриклаймиз!!! Унинг мухлисларини ҳам, айниқса, хитойлик мухлисини))) Роналду “Реал” учун ЕЧЛдаги 100-голини урди. Табриклар!!!



Биринчи бўлим статистикаси:

“Реал” — ПСЖ 1:1

Зарбалар: 10-4

Аниқ пас: 91%-86%

Хавфли вазиятлар: 7-2

Тўп билан муомала: 55%-45%

Иккинчи бўлим бошланди

54-дақиқа. Адриен Рабьо зарба берди, тўп йўлига Рамос қалқон бўлди. Тўп қўлга теккандек кўринди

63-дақиқа. Ҳужумлар камайди. Жамоалар эҳтиёткор бўлиб ҳаракатланмоқда

64-дақиқа. Рабьога сариқ карточка. Модричга ишлатилган қўполлик учун

66-дақиқа. ПСЖда ўзгариш: Кавани ўрнига Томас Менье

68-дақиқа. “Реал”да ҳам ўзгариш: Бэйл Бензема ўрнига майдонга тушди

69-дақиқа. Уххх, Неймар ҳакамга “зарба” берди. Неймар тепган тўп ҳакам Жанлука Роккининг қулоғига тегди

76-дақиқа. Уххх, Берчиченинг хавфли тўп узатиши, аммо ПСЖдан ҳеч ким тўпга тега олмади

78-дақиқа. Начо Неймарга қарши қўпол ўйнади ва ўз сариқ карточкасини олди

79-дақиқа. “Реал”да ўзгариш: Каземиро ва Иско ўрнига Лукас Васкез ва Марко Асенсио тушди

Ўйин якунига 10 дақиқа қолмоқда

84-дақиқа. Гооооооооооол. Роналдуууууууууу! Асенсионинг пасини Ареола қайтарди, қайтган тўпни Роналду тиззаси билан дарвозага жойлаб қўйди

86-дақиқа. Гооооооооооол. Марселооооооооо!

Асенсионинг паси Марселонинг зарбаси, Маркиньосдан рикошет ва гол. Мадрид олдинда 3:1

Ўйин ўз ниҳоясига етди. “Реал” мухлисларини ғалаба билан табриклаймиз!

Рейтинг: +152   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика