RU

Последние новости

20:40"Барселона" даъвогарлик қилаётган Рэшфорд Саудия Арабистонидан ажойиб таклифни рад этди  3 19:57"Бавария" "Арсенал" вингерига қизиқиш билдирмоқда  0 19:12"Реал" Родригонинг нархини маълум қилди  7 18:20Роберто Фирмино фаолиятини Осиёнинг бошқа мамлакатида давом эттиради  2 17:43Эндрик "Реал"дан ижарага кетмоқчи эмас  4 16:5840 ёшли Касорла "Овьедо" билан шартномасини 2025/26 йилги мавсумгача узайтирди. Клуб Ла Лигага қайтди  0 16:24Эшитдик-да! Жаҳон чемпиони бўлган мураббий Ўзбекистон МТЖни бошқариши мумкин  97 16:05Шомуродов: "Аргентинага қарши ўйнаб, қайси жиҳатларимизни кучайтириш кераклигини билиб олсак бўлади"  7 15:54⚡️"Пахтакор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  10 15:29Шерзод Жўраев: “Қайси йўналишда бўлса ҳам “Навбаҳор” муваффақиятларига ҳисса қўшиш мен учун шараф”  1 15:06"Пахтакор"нинг икки етакчиси чет элга йўл олишни рад этиб, клубда қолишга қарор қилди  15 14:10"Ливерпул"га Родриго қизиқ. "Реал" вингери трансфери Диас кетган тақдирдагина амалга ошади  3 13:20Аббос Файзуллаев ҳам "Истанбул Башакшеҳир"га трансфер қилинадими? Шомуродов бу саволга жавоб берди  11 13:05Суперлига-2025. Биринчи даврадаги энг яхши 10 та трансфер  2 12:25Месси 6 ўйинда 11 та гол уриб, МЛСнинг 7 йиллик рекордини ўрнатди  53

“Реал Мадрид” академияси менежерлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди Новости

“Реал Мадрид” академияси менежерлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди

Кеча юртимизга Испаниянинг “Қироллик клуби” академияси менежерлари Андрес Антонио ҳамда Хуан Пабло ташриф буюрганлиги ҳақида хабар берган эдик.

Меҳмонлар кеча ва бугун Тошкентнинг диққатга сазовор жойларига саёҳат уюштиришди, бир қатор спорт тадбирларимизда иштирок этишди, “Бунёдкор” стадиони ва футбол академияси фаолияти билан танишишди. Жумладан, “Бунёдкор” стадионида Оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида қатнашишди.



Андрес Антонио журналистларга жавоб қайтарар экан, ташрифдан кўзланган мақсад Ўзбекистн футбол ассоциацияси билан яқин ҳамкорлик қилиш, “Қироллик клуби”нинг Real Madrid Foundation Clinic дастури асосида “Реал Мадрид”да фаолият юритаётган мураббийларни Ўзбекистонга олиб келиш, улар иштирокида футбол мактабларимизда машғулотлар ўтказиш, футболчилар билан ишлаш жараёнлари ҳақида ўз тажрибалари билан ўртоқлашиш, бир сўз билан айтганда, 115 йиллик тарихша эга “Реал Мадрид” академияси дастурлари орқали Ўзбекистонда болалар футболини ривожлантиришга ҳисса қўшиш эканлигини таъкидлади.



Унинг айтишича, бу бўйича биринчи қадам шу йилнинг июнь ойида Тошкентда ташланади. “Реал Мадрид” академиясининг тажрибали уч нафар мураббийи Тошкентга сафарбар этилади, улар 30 нафар ўзбекистонлик болалар мураббийлари ҳамроҳлигида 300 нафар истеъдодли ёш футболчиларга ўзларининг услубияти бўйича машғулотлар олиб боришади. Ўз ўрнида, сараланган 40 нафар ўзбекистонлик ёш футболчилар Испанияга сафар уюштириш, жаҳоннинг машҳур футбол академияси фаолияти билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўлишади. “Реал” клубининг расмий ўйинлари тиғиз эканлигидан келиб чиқиб, келгусида “Реал” клубида тўп сурган собиқ юлдузларни Ўзбекистонга ташрифини таъминлаш имконияти борлигини ҳам гапириб ўтди.


Тадбир сўнггида ЎзПФЛ бош директори “Реал Мадрид” академиясидан ташриф буюрадиган мутахассислар учун ЎФА томонидан барча шарт-шароитлар муҳайё қилиниши, асосий мақсад “Қироллик клуби” академияси иш тажрибасини ўрганиш, у ерда фаолият олиб бораётган мутахассислардан юртимизда футболни ривожлантириш борасида тегишли маслаҳатлар олиш эканини таъкидлади.

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика