"Реал" "Ливерпуль"ни расман огоҳ этди
27 дек 2024 21:05
Новости
"Реал" "Ливерпуль"ни расман огоҳ этди
"Реал" расман "Ливерпуль" раҳбариятини англиялик ҳимоячи Трент Александер-Арнольд билан шартнома имзолашга қизиқаётгани борасида огоҳ этди.
Трансферни қишки трансфер ойнасида амалга ошириш деярли имконсиз. Мадридликлар футболчи билан ёзда текинга шартнома имзолашни режалаштиришмоқда. Англиялик Мадридга йўл олишга тайёр. У "Ливерпуль"нинг келишувни узайтириш борасидаги барча таклифларини рад этди.
Трент Александер-Арнольднинг "Ливерпуль" билан шартномаси келаси йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Англиялик ярим йилдан сўнг эркин агентга айланади. Ҳимоячи жорий мавсум 22та ўйинда майдонга тушиб, 5та ассист қайд этди.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал" 90+10 дақиқада гол уриб, ўн киши бўлиб қолган "Райо Вальекано"ни мағлубиятга учратди
АПЛ. "Манчестер Сити" "Тоттенхэм" билан ўйинда 2:0 ҳисобида ғалаба қозона туриб, якунда очко йўқотди
Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон гуруҳдаги сўнгги ўйинда Японияга мағлуб бўлди, аммо кейинги босқичга чиқди
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Эльче"га 3 та гол урди
Комментарии