"Реал" либосларини "Депортива Минера" кийиниш хонасидан ўғирлаб кетишди
08 янв 16:10
Новости
"Реал" либосларини "Депортива Минера" кийиниш хонасидан ўғирлаб кетишди
Учрашувдан кейин Испания 4-дивизионида ҳаракат қилувчи рақиб жамоанинг ҳар бир футболчисига "Реал" ўйинчиларининг либослари етказиб берилиши керак эди.
Мадрид клуби электрон манзилига юборилган хат бўйича нечта футболка берилиши борасида рўйхат тузилган. Рақибнинг барча футболчилари ўзлари хоҳлаган "Реал" ўйинчисининг рақами ва фамилияси туширилган либосларни олиши керак бўлган. Бу ўйин тугаши билан майдонни ўзида либос алмашишдан ташқари. Хабарда келтирилишича, Мбаппе фамилияси туширилган либослар бир нечта бўлган.
"Cadena SER"нинг хабар беришича, "Депортива Минера"нинг кийиниш хонасида ўйинчиларни ичида "Реал" либослари бўлган қути кутиб олган. Лекин, у футболкаларни фақатгина ўз вақтида кийиниш хонасига қайтган футболчиларгина олишган. Кейинроқ қолган либослар қаергадир йўқолиб қолган.
Айтилишича, камида 4 нафар футболчи "қаймоқранглилар" либосисиз қолган, яна 4 нафари умуман "Реал" либосисиз қолмаслик учун ўзлари олдиндан буюртма қилмаган ўйинчиларнинг кийимларини олишга мажбур бўлишган.
Бу воқелик клуб ичида норозиликка сабаб бўлди. "Депортива Минера"дагиларнинг тушунтиришича, "Реал" либосларини ўғирлаган одамларда фақат клуб вакилларигина кириши мумкин бўлган биноларга кириш имконияти бўлган.
Комментарии