RU

Последние новости

01:47Франция. ПСЖ мавсумдаги илк мағлубиятини қабул қилди  3 01:13"Реал" финалга боради, ўйин бекор қилинмайди  4 00:51Флик: "Ҳакамларни нафақат ҳурмат қилиш, балки, қадрлаш ҳам керак"  11 00:15Хавьер Тебас: "Перес шикоят қилмайди, таҳдид қилади"  10 23:44Элит ОЧЛ. "Ал Ҳилол" Жанубий Корея жамоасига 7та гол урди ва ярим финалга йўл олди  9 23:17"Реал"дан расмий баёнот: "Буни қабул қилиб бўлмайди"  13 23:01RFEF ҳакамлар борасида расмий маълумот чиқарди  20 22:46НИМА? "Реал" финалда иштирок этмаслиги мумкин  29 22:27БУМ! "Реал" финал олдидан бўладиган барча тадбирларни бекор қилди. Бу бойкотми?  27 22:13"Барселона" - "Реал" ўйини бош ҳаками финал олдидан матбуот анжуманида йиғлаб юборди  15 21:54Слот АПЛ ҳақида: "Бу қийин лига, авваллари топ-5 учун бундай кураш бўлмаган"  4 21:12Кейлор Навас: "Барселона" менга қизиққани борасидаги хабар ёқиб тушди"  0 20:52"Ювентус" ЕЧЛга чиқа олмаса, катта зарарга учраши, бир қанча футболчилар кетиши мумкин  3 20:23Невилл Слот ҳақида: "У зўр ишлади. Мавсум олдидан кимдир "Ливерпуль"ни чемпион бўлади демаганди"  2 19:56"Кўринмай қолган" Жоау Феликсга 4 та клуб даъвогарлик қилмоқда  4

"Реал" класикони олди. "Барса" биринчи таймдаёқ мағлуб бўлди Новости

"Реал" класикони олди. "Барса" биринчи таймдаёқ мағлуб бўлди

"Реал" ушбу мавсумдаги биринчи класикода "Барселона"ни ишончли тарзда тўхтатди – 3:1.

Мадридликлар бирдан назоратни ўрнатишди: Тони Кроос 13-дақида ўзининг ажойиб ва ҳақиқий "қиролча" паси билан Винисиусни Марк-Андре тер Штеген билан бирга-бир чиқариб юборди. Бразилиялик гол ура олмади, аммо Карим Бензема иккинчи темпда рақибни жазолади.



"Реал" ортга чекинди ва устунликни Хави жамоасига берди, "Барса" эса вазиятни ўнглашга ҳаракат қилди. Левандовскининг ўта қулай вазиятдан фойдалана олмаганидан ташқари, дарвоза чизиғи олдида бошқа хавфли вазият ярата олишмади. 35-дақиқада эса Каталониядан келганлар иккинчисини ҳам қабул қилиб олишди.




Бу ҳужум ҳам тезлик билан майдон марказида ташкил этилди. Феде Вальверденинг якка ўзи жарима майдончаси остонасида ёлғиз қолдирилди, у бемалол тўпни ўзига ўнглаб олди ва Тер Штеген қўриқлаётган зарбани ишғол қилди.



"Барса" иккинчи таймда кўпроқ ҳужум қилди, Ферран Торрес 83-дақиқада ҳатто битта гол ҳам уришга эришди ва ўйин сўнггида интригани қайтарди. Аммо, каталонияликлар ундан кўпроғини қила олишмади: Эрик Гарсиянинг фолидан сўнг, Родриго пенальтидан гол урган ҳолда, "Барса"ни таслим этди.


Адолатли 3:1 ҳисоби.


"Реал" – етакчи ва мағлубиятларсиз кетмоқда. "Барса" эса илк мағлубиятни қабул қилиб олди


"Барселона" чемпионатда илк бор ютқазди, "Реал" эса яққол етакчига айланиб олди.


• "Реал" 14та ўйинда 12тасини ўзиники қилди – бу жамоанинг сўнгги беш йилдаги энг яхши старти. Мадридликлар барча мусобақаларда кетма-кет 17та ўйиндан бери мағлубиятга учрашмаяпти. 1928 йилдан бери мавсумни бу қадар яхши бошлашмаганди.


• Бу класикода "Реал"нинг 101-ғалабаси, "Барса" ҳали юзталикка етмади – 97та ғалаба ва 52та дуранг. "Мадрид" сўнгги 11та класикодан 6тасида ғалаба қозонди, "Барса"да эса 3та ғалаба.



• Хави "Барселона" бош мураббийи сифатида учтадан иккинчи класикосини бой берди. У январда Испания Суперкубокида мағлуб бўлганди, мартда эса "Сантьяго Бернабеу"да 4:0 ҳисобидаги ғалаба эса барчанинг эсида бор. Аммо, ўша ўйин чемпионлик пойгасида ёрдам бермаган.


• Хави "Барселона" билан 50та ўйинида 28та ғалабага эришди – у дастлабки босқичдаги статистика борасида Франк Райкарддан сўнг энг ёмони. У 56% билан эса 2001 йилдан бери Лоренцо Сарра Феррердан кейин энг салбий натижа қайд этмоқда.


ВИДЕО  ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Барселона" 3:1


• Бу гол бугун "Олтин тўп"ни олиши керак бўлган бўлган Карим Бензема учун августдан бери биринчиси бўлди. Француз эндиликда "Барса"га қарши ўйиндаги тўпурарлар рўйхатида афсонавий Сантильяна билан саккизинчи ўринни эгаллаб турибди. Карим шунингдек тер Штегеннинг қуруқ суперсериясига ҳам якун ясади – немис бунга қадар Ла Лигада 636 дақиқа тўп ўтказмаганди.


• Қизиқарли факт: "Мадрид" Ферлан Менди майдонга тушган пайт умуман класикони ютқазмаяпти – бешта ғалаба ва битта дуранг. Ферлан кечаги ўйинда шунчалик яхши ўйнадики, Хави ўша қанотда ўйнаган Рафиньяни ўйиндан олишига тўғри келди.


"Реал" – "Барселона" 3:1 (2:0, 1:1)

Голлар: 1:0 – 12 Бензема, 2:0 – 35 Вальверде, 2:1 – 83 Ферран Торрес, 3:1 – 90, пенальти Родриго.

"Реал": Лунин, Карвахаль (Рюдигер, 88), Алаба, Милитао, Менди, Модрич (Камавинга, 78), Кроос, Тчуамени, Вальверде, Бензема (Асенсио, 88), Винисиус Жуниор (Родриго, 85).

"Барселона": тер Штеген, Серджи Роберто, Кунде, Эрик Гарсия, Бальде (Альба, 60), Бускетс (Гави, 60), де Йонг, Педри (Кессиэ, 83), Левандовски, Дембеле (Фати, 73), Рафинья (Ферран Торрес, 60).

Огоҳлантиришлар: Винисиус Жуниор (30), Модрич (75), Гави (81), Кессиэ (90).

Реал Мадрид

Карим Бензема - 12', Федерико Вальверде - 35', Родриго - 90'

Примера Дивизион . Тур 9

16/10/2022, 20:15

1
:
3
Завершен

Барселона

Ферран Торрес - 83'

Стадион: Estadio Santiago Bernabeu, 62876 зрителей

Главный судья: Jose Sanchez

45'
90'
12'  Карим Бензема
30'  Винисиус Жуниор
35'  Федерико Вальверде
35'  Ферлан Менди
75'  Лука Модрич
78'  Лука Модрич (Эдуардо Камавинга)
85'  Винисиус Жуниор (Родриго)
88'  Карим Бензема (Марко Асенсио)
88'  Даниэль Карвахаль (Антонио Рюдигер)
90'  Родриго
60'  Рафинья (Ферран Торрес)
60'  Серхио Бускетс (Гави)
60'  Алехандро Бальде (Жорди Альба)
73'  Усман Дембеле (Ансу Фати)
81'  Гави
83'  Педри (Франк Кессье)
83'  Ферран Торрес
83'  Роберт Левандовский
90'  Франк Кессье



Алишер Остонов таржимаси

Автор : Alisher
Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика