"Реал" футболчилари бўрон туфайли самолётда қолиб кетишди
09 янв 2021 11:00
Новости
"Осасуна"га қарши ўйин учун Памплонага йўл олиши керак бўлган Мадриднинг "Реал" клуби делегацияси "Адольфо Суарес Мадрид Барахас" аэропортидаги самолётда қолиб кетишди.
Ўйинчи ва мураббийлар штаби бир соатдан ортиқ вақт давомида учишни кутишди. Кечикишга эса Испания пойтахтида авж олган бўрон сабаб бўлган.
"Филомена" довули Мадридга аёзли об-ҳаво ва қор олиб кетди ва аэропортнинг учиш-қўниш йўлаклари бутунлай музлаб қолди.
Футболчи ва мураббийлр штаби самолёт бортида бўлишганида қор янада кучайган. Шу сабаб мадридликлар бўронни самолёт бортида кутишди. "Галактикос" ҳозирда Памплонада (4 соат кечикишдан сўнг).
Бугун Памплонада ҳам қор ёғиши айтилмоқда, аммо "Осасуна" клуби майдонни тозалаш учун қўшимча ходимларни ёллаган.
"Атлетик" самолёти ноқулай об-ҳаво сабаб Мадриддан Бильбаога қайтиб кетди
Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Комментарии