«Реал» 9 кун тайёрланади, 9 кун!. Бизчи?». Гвардиола «Манчестер Сити»нинг тақвимидан норози
01 апр 2024 09:12
Новости
«Реал» 9 кун тайёрланади, 9 кун!. Бизчи?». Гвардиола «Манчестер Сити»нинг тақвимидан норози
«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола «Реал»га қарши Чемпионлар Лигаси 1/4 финали олдидан жамоасининг тиғиз тақвимидан норозилигини билдирди.
«Биз 3 апрель тунда «Астон Вилла» билан, кейин 6 апрел шанба куни соат 16:30да «Кристал Пэлас» майдонида ўйнаймиз! Шундан сўнг сешанба куни Мадридга борамиз. «Реал» эса 9 кун тайёрланади, 9 кун!
Мен ўз клубимни ҳимоя қиляпман. Ҳар 3 кунда ўйнаймиз. Бошқа бир ҳеч бир жамоа бизникидек вазиятда эмас. Бизда доим тикланишга кам вақт бўлади. Ҳеч ким бу ҳақида ўйламайди. Францияда «ПСЖ» ЕЧЛдан олдинги ҳафта ўртасида ўйнамайди, Португалия клублари еврокубок олдидан лигадаги ўйинларини жума куни ўтказишади», — деди испаниялик мутахассис.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Комментарии