"Реал" "Барселона" мухлисларига чипта сотган 357 кишини аъзоликдан чиқариб юборди
26 апр 2017 15:18
Новости
"Реал" "Барселона" мухлисларига чипта сотган 357 кишини аъзоликдан чиқариб юборди
Бундай қарор "Барселона"га қарши ЛаЛиганинг 33-тур учрашувидан сўнг қабул қилинди. Унга кўра, "Реал" учун ажратилган секторларда Каталония клуби бўлган. Ўйиндан сўнг "Реал" стадионида каталонияликларнинг жуда кўп мухлиси ўз жамоасининг ғалабасини нишонлаган борасида эътирозлар келиб тушган. Бу борада "Қироллик клуби" расмий баёнот берди.
"Реал" "класико"да ноқонуний ҳаракатлари учун 1450 текширув ишларини ўтказмоқда. Клуб келажакда бунга ўхшаш воқеалар юз бермаслиги учун керакли қарорни қабул қилади. "Реал"дагиларнинг тахминларига кўра, клуб аъзоларидан энг баланд нархда чипта сотиб оладиган компанияларда 2000 га яқин абонемент мавжуд.
"Барселона" "Реал"га қарши ЛаЛиганинг 14-тур учрашувида ҳам худди шундай муаммога дуч келган эди.
Комментарии