RU

Последние новости

23:16Алексей Естафеев: "ЎзПФЛ шу стадионни қабул қилганми, демак шу ерда ўйнаймиз"  0 22:59Неъматилло Қуттибоев: "Қийин ўйин бўлишини билардик"  0 22:33Скоулз: "Манчестер Юнайтед" доим марказда эшикларни очиб қўяди"  2 22:07Анвар Бердиев: "Бухоро" стандарт вазиятлардан фойдаланиб кетди"  2 21:58Париж-2024. 3-ўрин учун баҳсда Марокаш Миср дарвозасига 6та гол урди  7 21:23Улуғбек Бакаев: "Натижадан қониқдим, ўйиндан эса йўқ"  8 21:14Ришарлисон нима сабабдан Саудияга кетмаганини айтди  2 20:51Пепе фаолиятини якунлади  4 20:33Про лига. "Бухоро" ва "Арал" бир хил ҳисобда ғалабага эришди  1 20:16Ўзимизнинг карикатура. Йил ўйинида "навбаҳор" зафар қучди  16 20:00Анчелотти "Олтин тўп" учун кураш ҳақида гапирди  7 19:19Ансельмино "Челси"га ўтгандан кейин: "Болалигимдан буни орзу қилардим"  2 18:50Сиаваш Ҳақназарий: "Биринчи давра қандай ўтгани ҳақида гапиришни истамайман. Янги бош мураббий жамоавий руҳимизни ўзгартирди"  5 18:23ПРО-Лига. "Шўртан" – "Бухоро": Асосий таркиблар маълум  1 18:16ПРО-Лига. "Арал" – "Дўстлик": Асосий таркиблар маълум  2

"Реал" - "Барселона" 3:4. Ўйин тугади Новости

"Реал" - "Барселона" 3:4. Ўйин тугади

Испания примеросининг 29-туридан ўрин олган "Реал" - "Барселона" учрашуви бошланмоқда.


                                  МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                            ЯНГИЛАШ


Карло Анчелотти бугун Херардо Мартинодан яна "тарсаки" еди. Мавсумдаги иккинчи "классико"да яна Мартино ғалаба қозонди.

"Барселона" мухлисларини ғалаба билан табриклаймиз!

90+3` Учрашув тугади! "Барселона" "Сантьяго Бернабеу"дан ғалаба билан қайтмоқда.

90+2` "Барса" тўпни ўзида сақлаб турибди. "Реал" асабийлашмоқда.

90+1` "Реал" ҳужумга бора олаётгани йўқ.

90` Учрашувга 3 дақиқа вақт қўшиб берилди.

90` Модрич ўрнига Мората туширилди.

89` Роналдо бугун "Олтин тўп"ни нега олганлигини исботлай олмади.

89` Буёғига "Барса" ўз услубида тўпни сақлаб туришга ҳаракат қилиши табиий.

88` Иньеста нималар қилмоқда? Майдон марказида "Реал" футболчиларини бирин-кетин ёш болаларча алдаб ўтмоқда. "Реал"чилар эса бу вақтда унга нисбатан қоидани бузишга мажбур бўлишди.

87` Ўйиннинг сўнгги дақиқалари катта ҳаяжон билан ўтади шекилли.

86` Роналдо қўполлик ишлатди ва ҳакам томонидан огоҳлантирилди.

85` Мессидан хет-трик! Аргентиналик футболчи Роналдога "дарс" ўтди бугун десак муболаға бўлмаса керак.

84` ГОООООООООООООООООООЛ! Месси! 3:4!

84` Карвахаль Иньестани йиқитиб қолди.

83` Пенальти! Яна! "Реал" дарвозаси томон.

80` Ўйин темпи бироз пасайди.

78` Фабрегас ўрнига Санчес майдонга тушди.

77` "Реал" кўпроқ ҳимояланишга мажбур энди.

74` Дани Алвешнинг кучли зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтмоқда! "Барселона" ҳисобда олдинга чиқиб олиши мумкин эди-я!

73` Бэйлнинг ўйлаган режалари амалга ошмай қолмоқда. Тўғрироғи, амалга ошира олмаяпти.

70` Қолган дақиқаларда яна нималар руй беради? Кузатамиз. Ҳозирча бироз сокинлик.

68` Неймар майдонни тарк этди. Унинг ўрнига Педро майдонга туширилди.

67` Воқеалар ривожи жуда тез суратда ўзгариб кетмоқда. Энди "Реал"га қийин бўлади қолган дақиқаларда.

66` Бензема ўрнига Варан майдонга туширилди. "Реал" ўйинни бир киши кам бўлиб давом эттиради. Карло Анчелотти Рамосни ўрнини Варан билан қоплашга қарор қилди.

65` ГООООООООООООООООЛ! 3:3! Месси мўлжалда адашмади!

63` Пенальти! Бу сафар "Реал" дарвозаси томон! Рамосга эса қизил!

62` Ҳужумлар давом этмоқда. Бир "Барса" вазиятнтенглаштириш учун олдинга интилмоқда. жавобан "Реал" яна рақиб дарвозасинин ишғол этиш мақсадида ҳужумлар ташкил этмоқда.

60` "Барселона" бурчак тўпи тепди. Иньестанинг зарбаси гол бўлишига яқин қолди.

59` Демак давом этамиз. "Реал" яна ҳужумда.

57` Дани Алвеш Роналдони йиқитиб қолди. Лекин такрорий лавҳада фол жарима майдончаси ташқарисида бўлгани кўриниб қолди. Бу пенальтидан кўра, жарима зарбасига яқин эди. Лекин Мальенко бу вазиятда 11-метрлик нуқтани кўрсатди.

55` ГОООООООООЛ! Роналдо! 3:2! 11-метрлик жарима зарбасидан Роналдо унумли фойданмоқда.

54` Пенальти! "Барселона" дарвозаси томон!

53` Бэйл кўриниш берди. Унинг майдон марказидан бошлаб келган ҳужумини Карим Бензема кўнгилдагидек тугата олмади.

50` Роналдо, Неймар ва Бэйл ҳозирча ўрта даражадаги футбол кўрсатишмоқда. Топ даражадан анча йироқ.

49` "Олтин тўп" соҳиби Роналдо ҳозирча ўзини кўрсата олмаяпти.

48` "Барселона" бурчак тўпи тепди. Бундан самара чиқмади.

46` Иккинчи бўлим бошланди! Давом этамиз...

Биринчи бўлим қаҳрамони - Ди Мария

Бугун "Реал" футболчилари иккинчи қаватда "Барса" ҳимоячиларидан фаолроқ ҳаракат қилишмоқда

Бензема голни шундай нишонламоқда

Биринчи тайм статистикаси


- "Реал" жамоавий ўйин эвазига рақибидан кучлироқдек кўринмоқда. "Барселона"да айнан шу жиҳат етишмаяпти. Каталония клубида жамоавий ўйин мақтанарли даражада эмас. Голлар эса Месси ва Иньестанинг ижро маҳорати эвазига киритилди.

-Биринчи бўлимда "Реал"дан Ди Мария ва Бензема, "Барселона"дан Пике ва Мессини ўйини бошқаларга қараганда мазмунлироқ чиқди. Асосий қаҳрамон эса Ди Мария. Ушбу футболчи бугун ўзининг энг яхши сифатларини кўрсатишда давом этмоқда.

45` Биринчи бўлим тугади! Танаффус!

43` Пепе ўз ўрнида! Голдан кейин Пепе "Барса" футболчилари билан орани очиқ қилишга киришиб кетди. 

42` ГОООООООООООООООЛ! Месси! 2:2! "Барселона"нинг чиройли ҳужуми Мессининг голи билан якунланди.

40` Сўнгги беш дақиқа ичида "Барселона" кўпроқ олдинга интилмоқда. Херардо Мартино жамоаси танаффусгача вазиятни ўнглашга ҳаракат қилмоқда.

38` "Барселона"да жамоавий ўйин кўзга ташланмаяпти..

37` Фабрегаснинг хатоси "Барса"нинг ҳужумини тўхтатиб қўйди. Оддий вазиятда Сеск тўпни сақлаб қололмади.

35` Учрашувнинг энг фаол футболчиси Ди Мария ҳакам томонидан огоҳлантирилди.

33` Ўйин шиддати бироз пасайгандек.

30` "Барселона" вазиятни ўнглашга уринмоқда. Хавини жаримадан тепган зарбаси жонли деворга тегиб қайтди.

29` "Барселона" ҳимояси бугун ҳеч қандай қаршилик қила олмаяпти. Бензема жарима майдончаси ичида истаганича ҳаракат қилмоқда. Ди Мария эса қанотдан бирин-кетин "рейд"лар уюштиришда давом этмоқда.

26` Ди Мария!!!!! Бугун бу футболчи жуда ва жуда фаол! Ҳозир яна ўша жойдан ва яна ўша Бенземага тўпни етказиб берди. Бенземани зарбасини Пике дарвоза чизиғидан қайтариб қолди. Ўйин шиддати юқори!

24` ГООООООООООООООООЛ! Бензема! 2:1! Ди Мария яна ўша қанотдан тўпни оширди. Бензема рақиб жарима майдончаси ичида тўпни осонгина қабул қилиб олди ва Вальдес дарвозасига иккинчи голни киритди. "Реал" вазиятни ўз томонига оғдариб олди.

22` "Реал"нинг кўп сонли ҳужумлари ниҳоят гол билан якунланди. Ўйин шиддат билан давом этмоқда.

20` ГОООООООООООООООООЛ! Бензема! 1:1! Ди Мариянинг чап қанотдан етказиб берган тўпини Карим Бензема боши билан Вальдес дарвозасига тўпни жойлаб қўйди. Ҳисоб тенглашди!

18` Роналдонинг жарима майдончаси ташқаридан йўллаган зарбасини Вальдес катта қийинчиликсиз ушлаб олди.

15` Месси!!! Аргентиналик чарм тўп устаси бирга-бир вазиятдан фойдалана олмади. Унинг тепган тўпи дарвоза олдидан ўтиб кетди. Ҳужумлар ёмғири давом этмоқда.

14` "Барселона" ҳимоясида камчиликлар етарли. Аммо "Реал" футболчилари юзага келаётган имкониятлардан фойдалана олишмаяпти.

13` Бензема!! Француз кетма-кет имкониятларни кўкка совурмоқда. Карим ҳозир 5 метрлар масофадан дарвозани ўққа ололмади.

12` "Барселона" тўп назоратини ўз қўлига олди. 

9` "Реал" ўзини йўқотиб қўйди. Бу голни Мадрид жамоаси кутмаган эди. "Реал" олдинга боришга мажбур энди.

7` ГОООООООООЛ Иньеста! 0:1! "Барселона" ўйинда ҳисобни очмоқда. Месси ажойиб тарзда тўпни Иньестага узатиб берди ва Андреас бу вазиятда ўзининг кучли зарбаси билан Лопез дарвозасини ишғол этди.

6` Роналдо ҳакамдан пенальти сўрамоқда. Мальенко унга ўрнидан туришини талаб қилди. Криштиано бу вазиятда ноҳақ эди. Унга нисбатан ўйин қоидаси бузилмади.

4` Роналдо қанотдан фаоллик билан олдинга интилди. Лекин унинг ҳаракатларини меҳмонлар ҳимоячилари пайқаб қолишди ва тўпни олиб қўйишди. Жавобан "Барса" қарши ҳужумда ҳаракат қилди. Неймарнинг зарбасини Лопез қайтариб қолди.

3` "Реал" ўйинни ҳужумкорлик билан бошлади.

1` Учрашувга старт берилди! Навбатдаги "эль-класико" бошланди! Демак кузатамиз! Жамоалар бизни зериктириб қўйишмайди деб умид қиламиз! Кеттик!

-Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.

"Сантьяго Бернабеу" стадионига мухлислар келиши давом этмоқда

-Роналдо - Месси, Бэйл - Неймар, Алонсо - Хави, Модрич - Иньеста, Рамос - Пике бугун бир-бирларига қарши ҳаракат қилишади. Бу ажойиб қарама-қаршилик. Ўйин қизиқарли кечиши кутилмоқда. Карло Анчелотти Херардо Мартинодан биринчи даврадаги мағлубият учун аламини олишга ҳаракат қилиб кўради.

Бугун бу иккала жамоа ўртасида жуда катта баҳс бўлиб ўтади. Омад кимга кулиб боқади? Ёки ким кучлилигини майдонда исботлай олади? Бу саволларга саноқли дақиқалардан сўнг жавоб оламиз!
-Учрашув бошланишига саноқли дақиқалар қолмоқда.


Жамоалар таркиби аниқ.
Учрашувни Сиз азиз футбол ишқибозларига Шаҳбоз Беғамов матнли онлайн тарзда шарҳлаб боради.

- Бугун сайтимиз орқали "Реал" - "Барселона" ўйинидан матнли онлайн трансляцияни амалга оширамиз. Сайтимиздан узоқлашманг!

Учрашув соат 01:00да бошланади.

Испания чемпионати, 29-тур.

"Реал" - "Барселона" 3:4

"Сантьяго Бернабеу" стадиони.


Ҳакамлар:
Ундиано Мальенко, Роберто Диас, Хесус Кальво Гуадомуро.

Голлар: Иньеста (7), Бензема (20, 24), Месси (42, 65, 84), Роналдо (55-пенальтидан).

"Реал":
Диего Лопез, Пепе, Рамос, Роналдо, Бензема, Бэйл, Марсело, Алонсо, Карвахаль, Модрич, Ди Мария.

"Барселона":
Вальдес, Алвеш, Пике, Маскерано,  Альба, Бускетс, Хави, Иньеста, Фабрегас, Месси, Неймар. 

Огоҳлантириш: Ди Мария (35)
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика