RU

Последние новости

17:00Марказий Осиё. "Аркадағ" ва "Истиқлол" пешқадамликни бой берди, "Абдиш-Ата" кучли учликдан узоқлашди  0 16:52Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Тошкент вилояти футбол академияси U-16 жамоасини мағлуб этди  0 16:42"Ал Ҳилол" Анчелоттига йилига 50 млн евро таклиф қилмоқда  1 16:34Ўзбекистон кубоги. Учта ўйин бошланмоқда  0 16:29Лутфулла Тўраев, Садриддин Абдуллаев, Камолиддин Тожиев — U-19 чемпионатида бу йил яна кимлар мураббийлик қилмоқда? (1-қисм)  0 15:46"Футбол олами". Меҳмонлар умуман гол ура олмаган 7-тур ҳақида батафсил  0 15:09Анчелоттидан "Реал" ҳам, Бразилия федерацияси ҳам норози   4 14:10Хави ёки тен Хаг Бундеслигада иш бошлаши мумкин  1 14:01Азизбек Ғаниев: "БАА Ўзбекистон билан ўйинга кичкина стадионни танлаганидан хайрон қолдим"  10 13:44Етакчи лигаларни бирлаштирган Жером Перлемутер июнда Тошкентга келади  2 13:34Ҳакам "Пахтакор" дарвозабонини майдондан четлатиб, тўғри қарор қилдими? Суперлиганинг 7-туридаги ҳакамлик фаолияти таҳлили  0 13:13Кунде уч марта кеч қолиб, захирада қолиб кетгани учун "Барселона" ходимларидан ёрдам сўради  7 12:57Анчелоттининг рад жавобидан сўнг Бразилия терма жамоаси мураббийлигига асосий номзод ўзгарди  1 12:27Суперлиганинг 8-турида ишлайиган ҳакамлар билан танишинг  1 10:50«Байер» Алонсонинг ўрнига Испаниядан бошқа мураббий топди  0

"Реал" афсонаси Рауль ҳақида Новости

"Реал" афсонаси Рауль ҳақида

Бугун Мадриднинг "Реал" жамоасини собиқ футболчиси Рауль Гонсалес 40 ёшни қарши олди. Ушбу мақола айнан Рауль ҳақида.

Рауль Гонсалес Бланко – 1977 йил, 27 июнда Испаниянинг Мадрид шаҳрида туғилган. Навбатдаги қаҳрамонимиз барчамизга Рауль сифатида таниш бўлган испаниялик ҳужумчи ҳақида бўлади. “Реал” сафида 16 йил давомида ўйнаган. Ўз вақтида клубнинг тўпурарлар рўйҳатини бошқариб келган. Клуб афсоналаридан бири ҳисобланади. Испания терма жамоасининг собиқ сардори. 10 йил давомида “қизил фурия” шарафини ҳимоя қилган. 2010 йилгача терма жамоа сафида гол киритиш бўйича рекордчи бўлган.
Чемпионлар Лигасининг уч карра совриндори. Олти марта Испания чемпиони бўлган. Беш марта Испанияда йилнинг энг яхши футболчиси бўлган. “ФИФА 100” рўйҳатига киради.

Фаолиятининг бошланиши
Мадридда таваллуд топган Раулнинг отаси дон Педро “Атлетико Мадрид”нинг ашаддий мухлисларидан бири ҳисобланарди. Қаҳрамонимизнинг ўзи ҳам “Сан Кристобал” сафида бир муддат ўйнаган. Футболчи 1990-1992 йилларни “Атлетико” академиясида ўтказди. 1992 йилда ёш истеъдод соҳиби “Реал” скаутлари назарига тушади. Айнан шундан сўнг у “Қироллик клуби” ёшлари сафида ўйнашни бошлайди. Икки йил давомида ёшлар жамоасида фаолият олиб борган.


Клубдаги фаолияти

“Реал”
Рауль 1996 – 2010 йиллар давомида “Реал”да 7-рақам остида ўйнаган.
1994 йилда “Реал” билан профессионал шартнома имзолайди. Лекин, дарров асосий таркиб сафида майдонга тушмаган. Икки йил давомида иккинчи ва учинчи жамоа сафида ўйнаган футболчи 8 та ўйинда 16 та гол кирита олган. Муваффақиятли ўйинлардан сўнг бош мураббий Раулни асосий таркибга ўтказди. Қандай мураббий бўлмасин, Рауль жамоанинг асосий футболчиларидан ҳисобланган. У ўз вақтининг афсонавий тўпурарларидан бўлган.

2008 йилнинг 8 мартида Рауль Ла Лигада 200-голини киритди.  
Ҳужумчи жамоа сафида 361 та ўйинда 323 марта рақиблар дарвозасини ишғол қилган.



“Шальке 04”
2010 йилда у Германиянинг “Шальке 04” жамоаси сафига кўчиб ўтади. Рауль клуб билан икки йиллик шартнома имзолаган. 25 сентябрь куни эса “Боруссия М” дарвозасига гол киритиб Бундеслигадаги голлари ҳисобини очган.
2011 йилнинг 5 апрелида “Интер”га қарши ўйинда Рауль Чемпионлар Лигасидаги 71-голини киритди ва Филиппо Инзагининг рекордини такрорлади. Шу тариқа ҳужумчи ЕЧЛ тўпурарлари рўйҳатида пешқадамга айланиб олди.
Айни пайтда унинг ҳисобида Еврокубокларда киритилган 73 та гол мавжуд.


“Ал Садд”
2012 йилнинг 13 май куни Рауль Қатарнинг “Ал Садд” жамоаси сафига бориб қўшилди. У янги жамоаси сафида асосан ярим ҳимоячи сифатида ўйнади. Бир йилдан сўнг клуби билан Қатар чемпионига айланди.
2013 йилнинг 22 августида эса “Реал” ва “Ал Садд” жамоалари ўртасида Раулнинг хайрлашув ўйини бўлиб ўтди. Баҳс “Реал”нинг 5:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Футболчи Осиёдаги фаолияти давомида 39 та ўйинда майдонга тушиб, 11 та гол киритган.




“Нью Йорк Космос”
2014 йилнинг 30 октябрь куни “Нью Йорк Космос” билан шартнома тузган.  2015 йилнинг ноябрида эса у фаолиятини якунлашини эълон қилди.
У фаолиятидаги сўнгги ўйинни 2015 йилнинг 16 ноябрь куни ўтказган. Ўша куни у “Нью Йорк Космос” сафида “Оттава Фьюри”га қарши майдонга тушди ва тўлиқ ҳаракат қилди.

Испания терма жамоасида
1996 йилдан 2006 йилгача Испания терма жамоаси сафида 102 та ўйинда майдонга тушиб, 44 та гол киритишга муваффақ бўлган.


Муваффақиятлари

Испания Чемпиони  (6): 1995, 1997, 2001, 2003, 2007, 2008
Испания Суперкубоги соҳиби(4): 1997, 2001, 2003, 2008
Чемпионлар Лигаси совриндори (3): 1998, 2000, 2002
УЕФА Суперкубоги соҳиби: 2002
Қитъалараро Кубок соҳиби (2): 1998, 2002
“Реал”да жами: 16 та соврин

Германия Кубоги соҳиби: 2011
Германия Суперкубоги соҳиби: 2011
“Шальке”да 2 та соврин

“Ал Садд”
Қатар чемпиони 2012/13
Қатар Амири кубоги соҳиби: 2014
“Ал Садд” да 2 та соврин

“Нью-Йорк Космос”
Шимолий Америка Футбол Лигаси чемпиони (NASL): 2015



Википедия маълумотлари асосида Азиз Тўхтамуродов тайёрлади

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика