"Реал" 3 нафар футболчисига янги шартнома таклиф қилмайди
07 авг 20:45
Новости
"Реал"нинг 3 нафар футболчиси янги шартномага эга бўлмайди ва келаси ёзда жамоани тарк этади. Бу ҳақда "Bernabeu Digital" хабар бермоқда.
Бу рўйхатга ҳимоячилар Давид Алаба, Антонио Рюдигер ва Дани Карвахаль киритилган. Учаласи ҳам келаси ёзда "қаймоқранглилар"дан кетади.

Футболчиларнинг "қироллик клуби" билан шартномаси 2026 йилнинг июнигача ҳисобланган. Клуб футболчиларнинг ёши ва жароҳатга мойиллиги сабабли шартномани узайтирмайди.
Бундан ташқари, "Реал" битими 2027 йилнинг июнига қадар мўлжалланган ярим ҳимоячи Дани Себальосни трансферга қўяди. Испаниялик футболчи бош мураббий Хаби Алонсонинг режаларидан ўрин олмаган.
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Комментарии