RU

Последние новости

15:22Ўзбекистон – Кувайт учрашувини кимлар шарҳлаб боради?  5 15:00Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Қозоғистон футбол федерацияси раҳбарлари учрашуви бўлиб ўтди  0 14:40"Андижон", "Нефтчи" ва "Пахтакор"га турли сабабларга кўра жарима солинди — Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  3 14:16"Барселона" рекорд даражада даромад кўрди  1 13:48"Қайрат" Чемпионлар Лигасидаги иккита мағлубиятдан кейин қанча ишлаб олди?  1 13:21Виктор Карпенко: "Боб Хоутон танаффусда ўзини жуда хотиржам ва ишончли тутганди, иккинчи бўлимда бизни тўхтатиб бўлмасди"  7 12:57Бир ўйин тарихи. Ўзбекистон - Кувайт 3:2. Терма жамоамиз тарихидаги энг чиройли камбэк қандай юз берган?  3 12:39МЮ мухлислари бағрига шамол тегиши мумкин  4 12:14"Бока Хуниорс"нинг афсонавий мураббийи оламдан ўтди  0 11:55Марсело Бьелса: "Ўзбекистон ЖЧда иштирок этишининг ўзи катта натижа деб биламан. Ушбу йиғинда ҳар бир футболчининг имкониятларини кўриб олишимиз керак" (матбуот анжумани)  1 11:27Марсело Бьелса: "Ўзбекистон — мундиалга борадиган жамоа"  1 10:46МЮ раҳбари Аморимга 3 йил вақт берган  7 10:15"Нефтчи" собиқ мураббийи билан ҳисоб-китоб қилди  0 09:42Роналду дунё тарихидаги биринчи миллиардер футболчига айланди  22 09:13Ўзбекистон МТЖнинг бугунги учрашув учун тахминий таркиби  11

Р.Бердиев: “Олмалиқ”дан кучлироқ ўйин кутгандик” Новости

Р.Бердиев: “Олмалиқ”дан кучлироқ ўйин кутгандик”

Матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “Насаф” устози Рўзиқул БЕРДИЕВ ОАВ ходимлари саволларига жавоб қайтарди.

-Бугун ишончли ғалабага эришдик. Майдонда рақибдан ҳар жиҳатдан устунлик қилдик. Бугун “Олмалиқ”дан анча кучли ўйин кутгандик. Лекин амалда улар ўз кучларини намойиш эта олишмади. Бунинг учун йигитларга раҳмат. Таркибда ўзгаришлар? Бу борада ишлаяпмиз. Яширишни ҳожати йўқ. Биринчи даврада “Локомотив”да тўп тепган Дамир Кояшевичга таклиф билан чиққандик. Лекин у қўйган талабларни биз бажара олмаймиз. Легионерни таркибга жалб қилиш учун катта маблағ керак бўлади. Азамат Алланиязов бугун ўзига билдирилган ишончни оқлади. Ўйинда биринчи голни урди. Футболни соғиниб қолгани кўриниб турибди. Лекин жисмоний жиҳатдан ҳали ўз формасига кириб олгани йўқ. Имконият беришда давом этамиз. Ўйлайманки, у ҳали мавсум давомида ўзини кўрсата олади. Кенжа Тўраев кеча тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтди. Бугун у ўйин қайдномасидан ўрин олганди. Лекин ҳали у ўйинга тўлиқ тайёр эмас. Ҳужумчиларимиз ўз формасини тиклаб олишса, мухлисларга кўплаб голларни тақдим этишади.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика